12 957.140 so‘m

increase

29.970

14 702.470 so‘m

decrease

-15.110

156.560 so‘m

increase

0.830

12 957.140 so‘m

increase

29.970

5 соат аввал
Иқтисодиёт

Ўзбекистон қаердан қанча қарз олган?

Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг жами давлат қарзи 40,2 миллиард долларни ташкил этмоқда. Pinkod ушбу қарзнинг қайси ташкилотлардан олингани ва маблағлар қайси йўналишларга сарфлангани билан қизиқди.

Ўзбекистон қаердан қанча қарз олган?
Фото: AI / Pinkod.uz

Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги маълумотларига кўра, 2024 йил давомида Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2023 йилга нисбатан $5,27 млрдга ошиб, $40,19 млрдни ташкил этди. Ушбу ўсишнинг асосий қисми ташқи қарз ҳисобига тўғри келиб, унинг ҳажми $33,72 млрдга етди. Ички қарз эса йил давомида $1,19 млрдга ортиб, $6,47 млрдни ташкил қилди.

Ўзбекистоннинг асосий кредиторлари кимлар?

Ҳозирги кунда Ўзбекистон давлат ташқи қарзининг $19,1 млрд қисми халқаро молиявий ташкилотлардан жалб қилинган. Асосий кредиторлар қуйидагилар:

  • Жаҳон банки – $7,64 млрд
  • Осиё тараққиёт банки – $7,41 млрд
  • Осиё инфратузилма инвестиция банки (АИИБ) – $1,65 млрд
  • Ислом тараққиёт банки – $0,9 млрд
  • Халқаро валюта жамғармаси (ИМФ) – $0,7 млрд
  • Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЭБРД) – $0,3 млрд

Ташқи қарзнинг $10,44 млрди хорижий ҳукуматларнинг молиявий ташкилотлари орқали жалб этилган. Жумладан:

  • Хитой тараққиёт банки ва Эксимбанк – $3,76 млрд
  • Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (ЖИCА) – $2,88 млрд
  • Франция тараққиёт агентлиги – $977 млн
  • Корея Эксимбанки ва Корея иқтисодий тараққиёт жамғармаси – $740 млн
  • Германия давлат банки (КфW) – $415 млн
  • Саудия тараққиёт жамғармаси – $139 млн
  • Испания давлат банки – $66 млн
  • Бошқа манбалар – $1,45 млрд

Қарздорлик маблағлари қайси соҳаларга йўналтирилган? 

Ўзбекистон давлат қарзининг тақсимоти қуйидагича: 

  • 45% ($15,29 млрд) — Давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш
  • 17% ($5,74 млрд) — Ёқилғи-энергетика саноати 
  • 9% ($2,91 млрд) — Қишлоқ ва сув хўжалиги 
  • 8% ($2,85 млрд) — Уй-жой коммунал хўжалиги 
  • 8% ($2,85 млрд) — Транспорт ва транспорт инфратузилмаси 
  • 7% ($2,4 млрд) — Соғлиқни сақлаш, таълим, ахборот ва коммуникация технологиялари 
  • 2% ($841 млн) — Тадбиркорлик фаолияти ва саноат ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш 
  • 2% ($764 мллн) — Кимё саноати

Маълумот учун, юқоридаги рақамлар фақат давлат томонидан олинган ташқи қарзга тегишлидир. Агар хусусий сектор жалб қилган ташқи қарзлар ҳам инобатга олинса, Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 64,1 миллиард долларни ташкил этади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+