12 603.520 so‘m

increase

25.310

14 676.800 so‘m

increase

43.310

160.940 so‘m

increase

0.630

12 603.520 so‘m

increase

25.310

3 соат аввал
Иқтисодиёт

Ўзбекистон иқтисодиёти 2025 йилнинг биринчи ярмида 7,2 фоизга ўсди, аҳоли даромадлари ўсиши эса секинлашди

Йилнинг дастлабки олти ойида Ўзбекистон иқтисодиёти 7,2 фоизга ўсди. Инфляция 4,2 фоизгача пасайди, экспорт ҳажми эса олтин ва хизматлар ҳисобига 29,2 фоизга ошди. Бироқ аҳоли реал даромадлари ўсиши 9,5 фоизгача секинлашди.

Ўзбекистон иқтисодиёти 2025 йилнинг биринчи ярмида 7,2 фоизга ўсди, аҳоли даромадлари ўсиши эса секинлашди
Фото: AI / Pinkod.uz

2025 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 7,2 фоизга ошди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан (6,6%) 0,6 фоиз пунктга юқори. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумотларида келтирилган.

Айни вақтда инфляция даражаси пасайишда давом этмоқда — 2024 йил биринчи ярмидаги 5,2 фоиз кўрсаткичдан 4,2 фоизгача секинлашди. Аҳолининг реал умумий даромадлари ўсиши эса 11,9 фоиздан 9,5 фоизгача пасайди.

Саноат ишлаб чиқаришининг физик ҳажми индексида ҳам бироз пасайиш кузатилди — ўсиш суръати 7,8 фоиздан 6,6 фоизгача камайди.

Қурилиш соҳаси эса ўсишни давом эттирди — бу соҳадаги ҳажм йил бошидан буён 10,7 фоизга ошди (2024 йилнинг мос даврида — 10,1%).

Ижобий динамикалар бошқа соҳаларда ҳам қайд этилди:

  • чакана савдо айланмаси 9,7 фоизга,
  • хизматлар соҳаси 13,3 фоизга,
  • йўловчи ташиш ҳажми 6 фоизга,
  • қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги 4 фоизга ўсди.

Бироқ юк ташиш ҳажми ўсиш суръатларининг секинлашиши билан ажралиб турди — 2024 йилнинг биринчи ярмидаги 4 фоиз кўрсаткичга нисбатан бу йил 1,8 фоизни ташкил этди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+