12 927.170 so‘m

increase

36.740

14 717.580 so‘m

decrease

-3.290

155.730 so‘m

decrease

-0.310

12 927.170 so‘m

increase

36.740

17 соат аввал
Банк

Ўзбекистон давлат банкларини хусусийлаштиришни тезлаштириши керак — ХВЖ

Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистон ҳукуматига давлат банкларини хусусийлаштиришни жадаллаштиришни ва Марказий банкка инфляция 5 фоизлик мақсадга эришмагунча пул-кредит сиёсатини қатъий сақлашни тавсия қилмоқда.

Ўзбекистон давлат банкларини хусусийлаштиришни тезлаштириши керак — ХВЖ

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Ўзбекистон ҳукуматига давлат улушидаги тижорат банкларини ислоҳ қилиш ва уларни хусусийлаштириш жараёнини тезлаштиришни тавсия қилмоқда. Бу ҳақда ташкилотнинг 2025-йилги маслаҳатлашувлар якунлари бўйича якуний баёнотида келтириб ўтилган.

Жамғарма фикрича, бу мамлакатда молиявий барқарорликни таъминлаш, ресурсларни самарали тақсимлаш ҳамда хусусий секторга арзон ва барқарор молиялаштириш имкониятларини кенгайтириш учун зарурдир.

Шунингдек, ХВЖ давлат банкларининг тижоратга асосланган фаолият юритишини таъминлаш зарурлигини таъкидлаб, ижтимоий ёки нохарактеристик операциялар учун бюджетдан аниқ ва шаффоф тарзда компенсация тўланиши кераклигини билдирди. 2020–2025 йиллар учун мўлжалланган банк ислоҳотлари стратегиясида ҳукуматнинг банк тизимидаги улушини 40 фоизгача камайтириш режалаштирилгани боис, бу мақсад сари фаолроқ қадамлар ташлаш лозим.

Қатъий пул-кредит сиёсати давом этиши керак

ХВЖ инфлация босимлари ва кутилаётган инфляцияни жиловлаш йўлида Марказий банк томонидан яқинда фоиз ставкасининг оширилишини ижобий баҳолади.

Жамғарма инфляция 5 фоизлик мақсад даражасига яқинлашмагунча қатъий пул-кредит сиёсатини давом эттиришни, сиёсатни маълумотларга асосланган ҳолда олиб боришни ва зарурият туғилса уни янада қатъийлаштиришни тавсия қилмоқда.

Валюта курсини босқичма-босқич кенгайтирилган оралиқларда эркинлаштириш бозор шароитларига мослашиш, захираларни сақлаш, ташқи зарбаларга барқарор жавоб қайтариш ва иқтисодий субъектларни валюта хатарларидан суғурталашга ундаш учун муҳим омил сифатида кўрилмоқда. ХВЖ валюта бозорида йил давомида нейтраллик принципига амал қилиниши курснинг мослашувчанлигини таъминлашда муҳим роль ўйнашини қайд этди.

Бундан ташқари, ХВЖ молиявий сектор барқарорлигини таъминлаш мақсадида банк назоратини халқаро стандартларга мувофиқ кучайтиришни, таваккалчиликка асосланган назоратни жорий этишни, активлар сифати ва муаммоли кредитларни ҳал қилиш механизмларини такомиллаштиришни ҳам тавсия қилмоқда.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+