Ўзбекистон банкларида кредит фоиз ставкалари қандай ўзгармоқда?
Сўнгги икки ой ичида Ўзбекистон банклари томонидан ажратилаётган миллий валютадаги кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси 1,1 фоизга ошди. Шунингдек, микроқарз ва автокредитлар бўйича фоиз ставкаларида ҳам ўсиш кузатилмоқда.

Сўнгги икки ой ичида Ўзбекистон банклари томонидан ажратилаётган миллий валютадаги кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси 1,1 фоизга ошди.
Марказий банк маълумотларига кўра, май ойида фоиз ставкаси 0,5 фоизга, июнь ойида эса яна 0,6 фоизга кўтарилган. Натижада, кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси 23,7 фоизни ташкил қилмоқда.

Шунга қарамай, бу кўрсаткич ҳали ҳам апрель ойидаги 22,6 фоизлик паст даражани ҳисобга олмаганда, сўнгги даврдаги энг паст кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.
Айни пайтда, тадбиркорлик субъектларига миллий валютада ажратилаётган кредитлар бўйича фоиз ставкаларида деярли ўзгариш кузатилмаган.
Микроқарзлар
2025 йил 14 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистон банкларидаги микроқарзлар бўйича ўртача фоиз ставкаси 35,4 фоизни ташкил этмоқда. Бу ой бошидаги кўрсаткичга нисбатан 0,5 фоизга юқоридир.
Энг паст фоизли микроқарзларни қуйидаги банклар таклиф қилмоқда:
- Алоқабанк — 22,1%
- InFinBank— 25,6%
- NBU— 25,9%

Энг юқори фоиз ставкалари эса қуйидаги банкларда кузатилмоқда:
- Apex bank — 40,8% (+0,8%)
- TBC Bank — 40,6% (+1,5%)
- Анорбанк — 40% (+1,5%)
Умуман олганда, ой бошига нисбатан кўплаб банкларда микроқарзлар бўйича фоиз ставкалари ўсди.
Автокредитлар
Автокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси ҳам ўсиб бормоқда. 14 июль ҳолатига кўра, бу кўрсаткич 24,3 фоизни ташкил этиб, ой бошига нисбатан 0,2 фоизга ошган.
Энг паст фоизли автокредитлар қуйидаги банкларда таклиф қилинмоқда:
- Tenge Bank — 17,4% (−9,5%)
- Ипотека Банк — 21,1%
- ОФБ (Orient Finans Bank) — 21,2%

Нисбатан юқори фоизли автокредитлар эса қуйидагича:
- Ҳамкорбанк — 29,1% (+0,1%)
- Madad Invest Bank — 27,9% (−0,1%)
- InFinBank— 28%
Хорижий валютадаги кредитлар
Чет эл валютасида ажратилаётган узоқ муддатли кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси июнь ойида 10 фоизни ташкил қилди. Бу кўрсаткич ўтган икки ойга нисбатан 0,3 фоизга камайган, бироқ ўтган йилнинг июль ойига нисбатан 0,5 фоизга юқори.

Қисқа муддатли кредитлар бўйича эса июнь ойида фоиз ставкаси 0,3 фоизга ошиб, 9,7 фоизга етди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ҳам 0,2 фоизга юқоридир.