12 165.240 so‘m

decrease

-25.190

14 330.650 so‘m

decrease

-32.110

159.420 so‘m

decrease

-2.670

12 165.240 so‘m

decrease

-25.190

4 соат аввал
Банк
41

Ўзбекистон банклари 2026 йил биринчи чорагида қанча соф фойда олди?

Ўзбекистон банклари 2026 йилнинг биринчи чорагида 5,52 трлн сўм соф фойда олди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 59 фоизга кўпроқ. 

Банклар орасида энг кўп соф фойдани 846,4 млрд сўм билан “Ипотека банк” қайд этди. 

Ўзбекистон банклари 2026 йил биринчи чорагида қанча соф фойда олди?
Фото: AI/Pinkod.uz

Ўзбекистон банклари 2026 йилнинг биринчи чорагида 5,52 трлн сўм соф фойда олди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 59 фоизга юқорироқдир. 

Январь-март ойларида банклар орасидаги энг кутилмаган ўзгариш “Ипотека банк”да кузатилди. Ўтган йилнинг шу даврида зарарда бўлган банк бу сафар 846,4 млрд сўм соф фойда олди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 877,2 млрд сўмга кўпроқдир. 

Сўнгги йилларда энг кўп соф фойда олган банк мақомини бермай келган “Ўзмиллийбанк” соф фойда кўрсаткичи бўйича бу сафар иккинчи ўринни қайд этди. Банк соф фойдаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 28,9 фоизга ўсиб, 603,2 млрд сўмни ташкил этди.

Кучли учликни 550 млрд сўмлик соф фойда билан яна бир давлат банки “Ўзсаноатқурилишбанк” якунлаб берган (+36,2%).

Шунингдек, “Халқ банки” — 326 млрд сўм (+723,5%), “Капиталбанк” — 324,9 млрд сўм (+17,6%) соф фойда қайд этди.

Кейинги ўринларни Orient Finans Bank (265,7 млрд сўм) ва Ipak Yuli Bank (234,4 млрд сўм) эгаллади. Бироқ бу банкларнинг соф фойдаси мос равишда 5,8 фоиз ва 16,4 фоизга камайган.

Шунингдек, “Пойтахт банк”да соф фойда кўрсаткичи 47,2 фоизга, Анорбанкда 28,1 фоизга, MK Bank’да 25,3 фоизга, “Бизнесни ривожлантириш банки”да 20,4 фоизга камайган.

Шу билан бирга, Uzum Bank 105,3 млрд сўм (+178,8%), TBC Bank 92,9 млрд сўм (+191,4%) соф фойда олиб, аввалги йилга нисбатан сезиларли ўсиш қайд этганини таъкидлаш керак. Ундан ташқари, 2025 йилнинг I чорагида 26,7 млрд сўм зарар кўрган Apex Bank бу чоракда 56,4 млрд сўм соф фойда олди.

Ўзбекистонда ҳозирда мавжуд 34 та банкдан 33 таси чоракни фойда билан якунлаган. Фақатгина AVO банк биринчи чоракда 3 млрд сўм соф зарар қайд этган. Шунга қарамай, банк зарари 2 млрд сўмга қисқарган. Шунингдек, Open Bank (1,2 млрд сўм), Пойтахт банк (2,6 млрд сўм) ва My Bank (2,9 млрд сўм) нисбатан кам соф фойда қайд этган.

Давлат банклари орасида энг кам соф фойдани Туронбанк қайд этди — 7,5 млрд сўм.


Банклар соф фойдаси ҳақидаги маълумотлар Корпоратив маълумотлар ягона портали ҳамда оператив ҳисоботларга асосланиб, “Аҳбор-рейтинг” агентлиги томонидан эълон қилинган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+