Ўзбекистон аҳолиси 37,5 миллиондан ошди
Охирги икки ой ичида мамлакат аҳолиси 180 минг кишига ортган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 37,5 миллиондан ошган. Мамлакат аҳолиси йил бошидан бери 700 мингдан кўпроққа ўсди. Йил бошида аҳоли сони 36,8 млн кишини ташкил этган бўлса, 9 декабрь соат 15:30 ҳолатига кўра, бу кўрсаткич 37 миллион 535 минг кишини ташкил этмоқда.
Аҳоли ўсиши бўйича маълумотлар (ҳисоб-китоблар нашр томонидан амалга оширилган)
1 октябрь — 9 декабрь оралиғида:
- Умумий ўсиш: 180 249 киши
- Ўртача кунлик ўсиш: 2 574 киши
1 январь — 9 декабрь даврида:
- Умумий ўсиш: 735 849 киши
- Ўртача ойлик ўсиш: 65 119 киши
- Ўртача кунлик ўсиш: 2 139 киши
1 январь — 1 октябрь оралиғида аҳоли ўртача 2 035 кишига кунлик ўсган бўлса, 1 октябрь — 9 декабрь даврида бу кўрсаткич сезиларли даражада ошган ва кунлик ўсиш 2 574 кишини ташкил этган. Бу эса йил бошидан 1 октябргача бўлган ўртача кунлик ўсишдан юқори.
9 декабргача бўлган умумий ўсиш давомида ойлик ўсиш ҳам ошган — йил бошидан ҳисобланган ўртача ойлик ўсиш 65 119 кишини ташкил этмоқда. Бу эса куз-қиш мавсумида туғилиш суръати жадаллашганини кўрсатади.
Жинс бўйича аҳоли таркиби:
- Аёллар сони: 18,6 миллион
- Эркаклар сони: 18,9 миллион
Жинс бўйича таркибда эркаклар сони аёллар сонига нисбатан 300 минг кишига кўп бўлиб, умумий аҳолининг 50,3%ини ташкил этмоқда.