11 813.210 so‘m

increase

23.880

13 719.860 so‘m

increase

17.120

136.710 so‘m

increase

0.230

11 813.210 so‘m

increase

23.880

6 соат аввал
Иқтисодиёт
116

Ўзбекистон 100 трлн сўмлик давлат активларини сотувга қўяди

2026 йилги хусусийлаштириш дастури доирасида 84 та жамиятдаги давлат улуши, 1 242 та кўчмас мулк объекти ва қарийб 8 минг гектар ер савдога чиқарилади. 

Активларнинг умумий қиймати 100 трлн сўмга яқин баҳоланган бўлиб, уларни сотишдан камида 14 трлн сўм тушум олиш режалаштирилган. 

Харидорларга 15 фоизлик аванс, 25 фоизгача чегирма ва етти йилгача фоизсиз тўлов имконияти берилади.

Ўзбекистон 100 трлн сўмлик давлат активларини сотувга қўяди

2026 йилда Ўзбекистонда давлатга қарашли ёки давлат улуши мавжуд 100 трлн сўмлик активлар хусусий секторга таклиф қилинади. Бу ҳақда президентнинг 28 августдаги “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–177-сон фармонида белгиланган.

Дастур доирасида 84 та хўжалик жамиятининг устав капиталидаги давлат улуши, 1 242 та кўчмас мулк объекти ва қарийб 8 минг гектар ер участкаси савдога чиқарилади. Бундан ташқари, давлат иштирокидаги 85 та корхона тугатилади ёки қайта ташкил этилади.

Савдога қўйиладиган активларнинг умумий қиймати қарийб 100 трлн сўм деб кўрсатилган. 2026 йилнинг ўзида уларни реализация қилишдан эса камида 14 трлн сўм тушум олиш режалаштирилмоқда.

Бундан ким қандай фойда олади?

Хусусийлаштириш давлатга, биринчи навбатда, камида 14 трлн сўмлик тўғридан-тўғри тушум келтириши керак. Ушбу маблағ давлат бюджетига ёки қонунчиликда белгиланган бошқа йўналишларга тушади.

Бироқ асосий узоқ муддатли самара сотув нархидан кўра кенгроқ бўлиши мумкин. Самарасиз ёки бўш турган активнинг хусусий мулкдорга ўтиши давлатнинг уни сақлаш, таъмирлаш ва молиявий қўллаб-қувватлаш харажатларини камайтиради.

Хусусий инвестор активга қўшимча маблағ киритса, унинг базасида янги ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш лойиҳаси ташкил этилиши мумкин. Натижада янги иш ўринлари, фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқлар ва бошқа бюджет тушумлари пайдо бўлади.

Давлат корхоналари хусусийлаштирилиши тегишли бозорларда рақобатни ҳам кучайтириши мумкин. Хусусий мулкдор харажатларни қисқартириш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва активдан кўпроқ даромад олишдан бевосита манфаатдор бўлади.

Шу билан бирга, бу натижалар автоматик равишда юз бермайди. Активнинг кимга, қандай нархда ва қандай инвестиция мажбуриятлари билан сотилиши ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Савдолар етарли рақобатсиз ўтса, нархни пасайтириш ва катта чегирмалар давлат мулкининг бозор қийматидан арзон сотилиш хавфини ошириши мумкин.

Аванс 15 фоизгача камайтирилади, уч ойда сотилмаган активлар нархи пасайтирилади

Давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини харид қилишда аванс тўлови 15 фоиз этиб белгиланади. Уни тўлаш учун 30 календарь кун берилади.

Қолган сумма қонунчиликда белгиланган муддатларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўланади.

Йирик давлат активлари ва ер участкаларини сотиб олаётган инвесторлар учун қуйидаги имкониятлар берилади:

  • қийматни олти ойда тўлиқ тўлаган харидор умумий суммадан 25 фоиз чегирма олади;
  • қийматнинг 50 фоизини олти ойда тўлаган харидор қолган қисмини етти йил давомида фоизсиз тўлайди;
  • қийматнинг 35 фоизини уч ойда тўлаган харидор қолган суммани беш йил давомида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин.

Ушбу шартлар давлат активлари бўйича қиймати 23 минг БҲМдан, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича эса 8 минг БҲМдан юқори битимларга татбиқ этилади.

Музокараларга оммавий таклиф қилиш йўли билан сотилган активлар учун бу имкониятлар амал қилмайди.

Янги имтиёзлар фақат келгусидаги савдоларга эмас, фармон кучга киришидан олдин бошланган хусусийлаштириш жараёнлари ва олди-сотди шартномалари расмийлаштирилган давлат мулкига ҳам татбиқ қилинади.

Очиқ электрон аукцион ёки биржа савдоларида уч ой давомида сотилмаган давлат активининг бошланғич нархи баланс ёки соф активлар қийматидан қатъи назар босқичма-босқич 10 фоиздан пасайтириб борилади.

Актив икки ой давомида сотилмаса, Давлат активларини бошқариш агентлиги уни бир нечта лотга бўлиб ёки бошқа активлар билан бирлаштириб, қайта савдога қўйиши мумкин.

Уч ой харидор топилмаган объектлар “гибрид аукцион” — инглиз-голланд модели бўйича сотилади. Дастлаб нарх ҳар бир қадамда 2 фоиздан туширилади. Биринчи харидор таклиф билдирганидан кейин эса нарх шу суммадан ошириб борилади.

Бу усул бозор талаб қилмаётган активнинг реал нархини аниқлашга ёрдам бериши мумкин.

Ерлар “тайёр пакет” шаклида таклиф қилинади

Айрим ер участкалари муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш техник шартлари ва қурилишга рухсат берувчи ҳужжатлар билан бирга савдога чиқарилади.

Ҳозир тадбиркор ер сотиб олганидан сўнг тегишли ҳужжатларни олиш учун олти ойдан бир йилгача вақт сарфлаши мумкин. “Тайёр пакет” механизми инвесторнинг қурилишни тезроқ бошлашига ёрдам бериши керак.

Ҳужжатларни ишлаб чиқиш харажатлари дастлаб маҳаллий бюджетдан қопланади. Кейинчалик ушбу сумма ернинг бошланғич нархига қўшилиб, сотувдан тушган маблағ ҳисобидан бюджетга қайтарилади.

Банкларнинг қарздорлик эвазига олган мулклари ҳам сотилади

Давлат улуши камида 50 фоиз бўлган тижорат банклари қарздорлик эвазига балансига қабул қилган мол-мулк ва улар ташкил этган инвестиция компаниялари активларини янги механизмлар асосида сотиши мумкин.

Банкларга бундай мулклар нархини пасайтириш, бошланғич тўловсиз ёки фоизсиз бўлиб-бўлиб сотиш ҳуқуқи берилади. Банклар ушбу операцияларни асосий банк фаолияти билан боғлиқ таваккалчиликлар асосида мустақил амалга оширади.

2030 йил 1 январгача қарздорлик эвазига банк ва инвестиция компаниялари балансига олинган кўчмас мулк бўйича мол-мулк ҳамда ер солиғи имтиёзлари берилади. Мулкнинг харидорига ҳам тўлиқ ҳисоб-китоб қилганидан кейин 12 ой давомида мазкур солиқлардан озод бўлиш имконияти яратилади.

Стратегик корхоналарда давлат махсус ҳуқуқини сақлайди

Йирик ва стратегик аҳамиятга эга корхоналар хусусийлаштирилганда давлатнинг вақтинчалик махсус иштирок этиш ҳуқуқи сақлаб қолиниши мумкин.

Бундай ҳуқуқ президентнинг алоҳида қарори асосида жорий этилади ва хусусийлаштиришдан олдин очиқ эълон қилиниши керак. Бу механизм давлатга миллий хавфсизлик, ижтимоий барқарорлик ёки аҳоли манфаатларига таъсир қиладиган қарорларда иштирок этиш имконини беради.

Давлат хусусийлаштириш комиссияси тугатилади

Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссияси тугатилади. Унинг ваколатлари Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилади.

Бундан ташқари, 2026 йил 1 октябрдан устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган компаниялар ҳамда улар назорат қиладиган корхоналарнинг қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олиш Марказий депозитарий томонидан амалга оширилади.

Рақобат шаклланган соҳаларда давлат бюджетидан молиялаштириш манбасига эга бўлмаган янги давлат муассасаларини ташкил этиш ҳам тақиқланади. Тижорат фаолияти билан шуғулланаётган давлат муассасалари 2026 йил 1 декабргача хўжалик жамиятларига айлантирилиши керак.


2026–2027 йилларда оммавий савдоларга чиқариладиган акция пакетлари

Давлат иштирокидаги корхоналар таркибидаги ташкилотлар

Т/рТизим ёки таъсисчиКорхона номиТҲШҲудудСотиладиган улуш
1“Ўзбекистон темир йўллари” АЖАндижон механика заводиАЖАндижон вилояти100 фоиз
2Тўғридан тўғри инвестициялар жамғармасиЯшил фермаМЧЖСирдарё вилояти33,3 фоиз
3Тўғридан тўғри инвестициялар жамғармасиOrient TechnologyМЧЖҚорақалпоғистон Республикаси45,1 фоиз
4“Олмазор кичик саноат зонаси” АЖUzeltexprom-Motorola-Telekom-RadioМЧЖТошкент шаҳри43,3 фоиз
5“Олмазор кичик саноат зонаси” АЖChegaraМЧЖТошкент шаҳри20 фоиз
6“Иссиқликтаъминоти” АЖҚўқонэнергомарказМЧЖФарғона вилояти21,2 фоиз
7“Uzinfocom” МЧЖ“Ustudy” IT таълим бериш марказиМЧЖТошкент шаҳри50 фоиз
8“Автогазтаъминот” МЧЖKO-UNG CYLINDERҚКНавоий вилояти54,76 фоиз
9“Автогазтаъминот” МЧЖKor-UNG InvestmentҚКТошкент шаҳри50 фоиз
10“Электромагнит мослашув маркази” МЧЖТелеком чорва-паррандаМЧЖТошкент вилояти21,6 фоиз
11“Электромагнит мослашув маркази” МЧЖToshagroinvestМЧЖТошкент вилояти18,86 фоиз
12“Халқ банки” АЖXALQ SUG‘URTAАЖТошкент шаҳри100 фоиз
13“Асакабанк” АЖSayxun Tomorqa ExportМЧЖСирдарё вилояти100 фоиз
14“Навоийуран” ДКИнновацион бурғилаш компаниясиМЧЖТошкент шаҳри25 фоиз

Вазирликлар ва давлат муассасалари иштирокидаги корхоналар

Т/рТизим ёки таъсисчиКорхона номиТҲШҲудудСотиладиган улуш
15Иқтисодиёт ва молия вазирлигиТуронбанкАЖТошкент шаҳри98,9 фоиз
16“Интерфорум” ДМХалқаро ҳамкорлик марказиАЖТошкент шаҳри79,27 фоиз
17“Интерфорум” ДМЎзэкспомарказАЖТошкент шаҳри91,83 фоиз
18“Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ” ДМTRASTBANKАЖТошкент шаҳри0,001 фоиз
19Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигиКоммунал таъминот марказиДМТошкент шаҳри100 фоиз
20Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги“Ўзбекистон архитектураси ва қурилиши” журналиМЧЖТошкент шаҳри100 фоиз
21Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигиРеспублика дам олиш масканиДМТошкент вилояти100 фоиз
22Энергетика вазирлигиЯшил энергияМЧЖТошкент шаҳри2,6 фоиз
23Соғлиқни сақлаш вазирлигиНеврологияМЧЖТошкент шаҳри80 фоиз
24Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитасиСамарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ўқув-тажриба хўжалигиМЧЖСамарқанд вилояти100 фоиз
25Автомобиль йўллари қўмитасиҚорақалпоғистон Республикаси йўллардан мунтазам фойдаланиш корхонасиДМҚорақалпоғистон Республикаси100 фоиз
26Автомобиль йўллари қўмитасиҚўнғирот йўллардан мунтазам фойдаланиш корхонасиДМҚорақалпоғистон Республикаси100 фоиз
27Автомобиль йўллари қўмитасиБухоро йўллойиҳаМЧЖБухоро вилояти50 фоиз
28Автомобиль йўллари қўмитасиҚашқадарё йўллардан мунтазам фойдаланиш корхонасиДМҚашқадарё вилояти100 фоиз
29Автомобиль йўллари қўмитаси“Ўзйўлкўприк” кластерининг Наманган филиалиДМНаманган вилояти100 фоиз
30Автомобиль йўллари қўмитасиАвтомагистралДМТошкент вилояти100 фоиз
31Автомобиль йўллари қўмитасиАвтойўлнуртаъмирДМТошкент шаҳри100 фоиз

Агентликлар ва бошқа республика ташкилотлари

Т/рТизим ёки таъсисчиКорхона номиТҲШҲудудСотиладиган улуш
32Давлат активларини бошқариш агентлигиҚумқўрғон туман таъмирлаш механика заводиМЧЖСурхондарё вилояти25 фоиз
33Давлат активларини бошқариш агентлигиКўприкқурилишАЖТошкент шаҳри100 фоиз
34Давлат активларини бошқариш агентлигиТошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводиАЖТошкент шаҳри90 фоиз
35Давлат активларини бошқариш агентлигиМеҳнат гигиенасиМЧЖТошкент шаҳри100 фоиз
36Давлат активларини бошқариш агентлигиИнно технопаркМЧЖТошкент шаҳри100 фоиз
37Давлат активларини бошқариш агентлигиHumo AirМЧЖТошкент шаҳри100 фоиз
38Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигиCONFORMITY ASSESSMENT CENTERМЧЖТошкент шаҳри100 фоиз
39Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигиO‘ZBEK-TURK TEST MARKAZIМЧЖТошкент шаҳри51 фоиз
40Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигиV-GEN BIOPHARMAМЧЖТошкент вилояти50 фоиз
41Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясиОқтош пансионатиДМТошкент вилояти100 фоиз
42Тошкент вилояти ўсимликларни ҳимоя қилиш марказиОлтин кўз дурдонасиМЧЖТошкент вилояти100 фоиз
43Тошкент вилояти ўсимликларни ҳимоя қилиш марказиОлтинкўз зар-заминМЧЖТошкент вилояти100 фоиз

Маҳаллий ҳокимликлар иштирокидаги корхоналар

Т/рКорхона номиТҲШҲудудСотиладиган улуш
44Наманган авто мегастрой савдо комплексиМЧЖНаманган вилояти51 фоиз
45Ихтисослаштирилган қурилиш моллари савдо комплексиМЧЖНаманган вилояти51 фоиз
46Яшил деҳқон бозориМЧЖНаманган вилояти68 фоиз
47Дўстлик савдо саноат комплексиМЧЖНаманган вилояти51 фоиз
48Чуст деҳқон бозориМЧЖНаманган вилояти51 фоиз
49Янгиқўрғон деҳқон бозориМЧЖНаманган вилояти51,42 фоиз
50Тўрақўрғон марказий деҳқон бозориМЧЖНаманган вилояти51 фоиз
51Самарқанд уй-жой таъмир профессионал бошқарув ташкилотиДМСамарқанд вилояти100 фоиз
52Тойлоқ деҳқон бозориМЧЖСамарқанд вилояти51 фоиз
53Самарқанд инновацион автомобиллар бозориМЧЖСамарқанд вилояти51 фоиз
54Гулобод ёғоч савдо комплексиМЧЖСамарқанд вилояти51 фоиз
55Лолазор Денов БаракатМЧЖСурхондарё вилояти51 фоиз
56Жарқўрғон деҳқон озиқ-овқат бозориМЧЖСурхондарё вилояти54,6 фоиз
57Қибрай деҳқон бозориМЧЖТошкент вилояти51 фоиз
58“Фарғона Юсуфхон файзи” қурилиш моллари савдо комплексиМЧЖФарғона вилояти51 фоиз
59Рапқон деҳқон бозориМЧЖФарғона вилояти51 фоиз
60Яккатут деҳқон бозориМЧЖФарғона вилояти52,1 фоиз
61Бешариқлик Умаровлар файзиМЧЖФарғона вилояти51 фоиз
62Бешариқ Турон саноат савдо комплексиАЖФарғона вилояти 

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+