12 025.330 so‘m

decrease

-31.990

14 162.230 so‘m

decrease

-30.440

155.250 so‘m

increase

0.090

12 025.330 so‘m

decrease

-31.990

05 ноябрь, 2025
Банк
229

Ўз-ўзига кредит олишни тақиқлаш хизматидан асосан эркаклар фойдаланмоқда

Ўзбекистонда қарийб 150 минг фуқаро ўз ихтиёри билан кредит олишни тақиқлади. Хизматдан фойдаланганларнинг 68 фоизини эркаклар ташкил қилди.

Ўз-ўзига кредит олишни тақиқлаш хизматидан асосан эркаклар фойдаланмоқда
Фото: AI / Pinkod.uz

Ўзбекистонда қарийб 150 минг фуқаро ўз ихтиёри билан кредит олишни тақиқлаган. Бу ҳақда Кредит-ахборот таҳлил маркази (КАТМ) ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.

Маълумотларга кўра, 1-октабр ҳолатига 149 465 нафар жисмоний шахс бепул “Кредитга тақиқ” хизматига уланган.

Гендер кесимида эркаклар аниқ устунлик қилади. Эркаклар 101,4 мингни, аёллар эса 47,9 минг кишини ташкил этади. Шундай қилиб, хизмат фойдаланувчиларининг қарийб 68 фоизи эркаклардир.

Ёш тоифалари бўйича, энг фаол фойдаланувчилар — 26–35 ёшдагилар бўлиб, улар барча фойдаланувчиларнинг учдан бир қисмини ташкил этади. Кейинги ўринларда 36–45 ёшдагилар (25,6%) ва 26 ёшгача бўлганлар (19,2%) жой олган.

Хизмат ишга тушган июнь ойида 33,1 минг киши ундан фойдаланган бўлса, кейинги ойларда бу кўрсаткич барқарор ўсди: 

  • июлда — 37,6 минг;
  • августда — 37,8 минг;
  • сентябрда — 40,8 минг киши.

Октябрь ойи учун маълумотлар ҳали эълон қилинмади.

“Кредитга тақиқ” хизматини ёқиш ёки ўчиришнинг тўрт хил усули мавжуд:

1. КАТМ мобил иловаси орқали;

2. Portal.infokredit.uz сайтида шахсий кабинет орқали;

3. My.gov.uz портали орқали;

4. Давлат хизматлари марказлари орқали.

Хизматдан фойдаланиш мутлақо бепул.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+