12 447.350 so‘m

increase

86.490

14 545.970 so‘m

increase

66.460

146.080 so‘m

increase

0.420

12 447.350 so‘m

increase

86.490

3 кун аввал
Технология

Oracle OpenAI билан $300 млрдлик рекорд келишувни имзолади

Битим доирасида улкан маълумотлар марказлари қурилиши режалаштирилмоқда. Келишув эълон қилингач, Oracle асосчиси Ларри Эллисоннинг бойлиги кескин ошди ва у бир муддат дунёнинг энг бой одами сифатида Илон Маскни ортда қолдирди.

Oracle OpenAI билан $300 млрдлик рекорд келишувни имзолади
Фото: AI / Pinkod.uz

Oracle ва OpenAI ўртасида рекорд даражадаги келишув имзоланди. Унинг қиймати 300 миллиард доллар бўлиб, беш йил давомида OpenAI Oracle’нинг улкан ҳисоблаш қувватидан фойдаланади.

Шартнома 2027 йилда кучга кириши режалаштирилган бўлиб, 4,5 гигаватт қувватга эга маълумотлар марказлари қурилишини кўзда тутади. Бу ҳажм икки Гивер тўғони ишлаб чиқарадиган энергияга ёки тўрт миллион хонадоннинг электр истеъмолига тенг.

Манбаларга кўра, айнан OpenAI билан тузилган келишув Ораcлеънинг кутилаётган 317 миллиард долларлик даромадининг асосий қисмини ташкил қилади. Хабардан сўнг Oracle акциялари 43 фоизга ошди, компания раҳбариятининг асосий шахси Ларри Эллисоннинг бойлиги эса 100 миллиард доллардан кўпроққа кўтарилди. Натижада у бир муддатга Илон Маскни ортда қолдириб, дунёнинг энг бой одамига айланди. Бироқ ҳозирда Маск яна ўз ўрнини қайтариб олган.

OpenAI учун бу жуда катта хавф билан боғлиқ қадам. Ҳозирги йиллик даромади 10 миллиард доллар бўлса-да, келишувдан сўнг компания ҳар йили ўртача 60 миллиард доллар тўлаш мажбуриятини олди. OpenAI 2029 йилдан бошлаб фойда кўришни кутмоқда, аммо шу вақтгача қарийб 44 миллиард доллар зарар кўриши мумкин.

Oracle эса асосий умидини битта мижозга боғламоқда ва чиплар хариди ҳамда янги марказлар қурилиши учун катта миқдорда қарз олишга мажбур бўлади. Ҳозирнинг ўзида компаниянинг қарз/капитал кўрсаткичи 427 фоизни ташкил этади — бу Microsoft кўрсаткичидан (32,7 фоиз) бир неча баравар юқори.

OpenAI бу шартномани SoftBank қўллаб-қувватлаётган “Stargate” дастурининг бир қисми сифатида кўради. Дастур ўзига хос улкан маълумотлар марказларини барпо этишга қаратилган.

Глобал тенденциялар

Morgan Stanley ҳисоб-китобларига кўра, 2024–2028 йилларда чиплар, серверлар ва маълумотлар марказлари инфратузилмасига сарфланадиган харажатлар $2,9 трлнга етади. Бундай лойиҳаларни молиялаштириш учун технологик компаниялар тобора кўпроқ қарз маблағларига мурожаат қилмоқда, бу эса Уолл-стритда “олтин васвасаси” билан қиёсланмоқда.

OpenAI ваOracle’нинг бу қарори ChatGPT ҳамда бошқа маҳсулотлар тез суръатларда ўсишда давом этади ва миллиардлаб фойдаланувчилар, давлатлар ҳамда бизнес томонидан кенг қўлланилади, деган умидга асосланади. Шу билан бирга, компания олдида истеъдодлар учун рақобат, Microsoft билан таранг муносабатлар ва регуляторларнинг эътиборидан келиб чиқадиган қийинчиликлар ҳамон мавжуд.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+