12 426.830 so‘m

decrease

-20.520

14 566.730 so‘m

increase

20.760

146.960 so‘m

increase

0.880

12 426.830 so‘m

decrease

-20.520

4 соат аввал
Иқтисодиёт

Ўқитувчилар учун янги имтиёзлар: ипотека, кредит ва контракт енгилликлари

Эндиликда 15 йил стажга эга олий тоифали педагогларнинг ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи қоплаб берилади. 

Давлат олийгоҳларига ўқишга кирган педагоглар фарзандларининг контракт суммасига 30 фоиз чегирма қўлланади. 

Шунингдек, ўқитувчилар учун компьютер харидига 10 млн сўмгача имтиёзли кредит ажратилади ва давлат хизматлари тўловлари икки бараварга камайтирилади.

Ўқитувчилар учун янги имтиёзлар: ипотека, кредит ва контракт енгилликлари
Фото: AI / Pinkod.uz

15 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида соҳа ходимлари билан мулоқот ўтказди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Президент педагогларни қўллаб-қувватлашга қаратилган янги ташаббусларни тақдим этди. Жумладан:

  • келгуси йилдан камида 15 йил стажга эга олий тоифали педагогларнинг ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи давлат ҳисобидан қоплаб берилади;
  • давлат олийгоҳларига ўқишга кирган педагоглар фарзандларининг контракт тўловларига 30 фоиз чегирма қўлланади;
  • ўқитувчилар учун янги таълим технологияларини кенг жорий этиш мақсадида 10 млн сўмгача имтиёзли кредит асосида компьютер харид қилиш имконияти яратилади;
  • педагоглар учун давлат хизматлари тўловлари икки бараварга камайтирилади.

Шунингдек, малака ва рағбатлантириш тизимига оид янгиликлар ҳам эълон қилинди. Хусусан:

  • бошланғич таълим ўқитувчилари учун миллий сертификатлаш тизими жорий қилиниб, сертификат олганларга ҳар ой 15 фоизлик устама берилади;
  • бакалавр босқичини имтиёзли диплом билан тамомлаб, мактабга ишга кирганларга автоматик тарзда 2-малака тоифаси, магистрларга эса 1-малака тоифаси берилади;
  • дунёнинг ТОП-300 талик олийгоҳларига ўқишга кирган педагогларга 20 минг долларгача имтиёзли таълим кредити ажратилади.

Бундан ташқари, рейтингда юқори ўринларни эгаллаган таълим муассасаларида ишлаётган педагоглар учун қўшимча имкониятлар яратилади. Хусусан, ТОП-100 таликка кирган мактаб ва боғчалар, ТОП-20 талик техникумлар ҳамда ТОП-10 та олийгоҳ педагогларига йилига бир марта Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш учун самолёт ва поезд чипталарига 15–20 фоизлик чегирма берилади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+