12 447.350 so‘m

increase

86.490

14 545.970 so‘m

increase

66.460

146.080 so‘m

increase

0.420

12 447.350 so‘m

increase

86.490

4 кун аввал
Технология

OpenAI сунъий интеллект ёрдамида тўлиқ метражли анимацион фильм яратмоқда

“Critterz” деб номланган лойиҳа келаси йилда кинотеатрларда тақдим этилиши кутилмоқда. Одатда бундай фильм ишлаб чиқаришга уч йил вақт ва юз миллионлаб доллар керак бўлса, OpenAI бу жараённи тўққиз ойда ва 30 миллион доллардан кам бюджет билан амалга оширишни режалаштирмоқда.

OpenAI сунъий интеллект ёрдамида тўлиқ метражли анимацион фильм яратмоқда
Фото: AI/Pinkod.uz

OpenAI сунъий интеллект ёрдамида фильмларни Голливуддагидан тезроқ ва арзонроқ тайёрлаш мумкинлигини кўрсатмоқчи. Шу мақсадда компания “Critterz” номли тўлиқ метражли анимацион фильм устида ишламоқда. 

“Critterz” ўрмон жониворлари ҳақидаги мультфильм бўлиб, уларнинг ҳаётига сирли бир бегонанинг кириб келиши кутилмаган саргузаштларга сабаб бўлади. Дастлаб қисқа метражли фильм сифатида режалаштирилган лойиҳа, OpenAI ва ишлаб чиқарувчи компаниялар Vertigo Films ҳамда Native Foreign кўмаги билан тўлиқ метражли фильм даражасига кенгайтирилди. Фильм 2026 йилда бутун дунё кинотеатрларига чиқарилиши кутилмоқда.

Одатда бундай фильмни ишлаб чиқиш уч йил вақт олади, лекин жамоа уни атиги тўққиз ойда тайёрлашни мақсад қилган. Фильмнинг бюджети ҳам нисбатан кичик — 30 миллион доллардан кам (одатдаги анимацион фильмлардан анча арзон). 

Персонажларга овоз бериш учун инсон актёрлари жалб қилинади, аммо қаҳрамонларнинг тасвири ва бошқа жараёнлар OpenAI воситалари, жумладан GPT-5 ёрдамида амалга оширилади.

Фильм сценарийси “Paddington in Peru” устида ишлаган ёзувчилар томонидан ёзилган. Ҳозир ишлаб чиқариш жараёни бошланган, актёрларни танлаш эса яқин кунларда эълон қилинади.

OpenAI бу лойиҳа орқали AI ёрдамида ҳам кинотеатрлар учун сифатли фильм тайёрлаш мумкинлигини исботламоқчи. Шунингдек, бу технологиялар ижодкорлик имкониятларини кенгайтириб, фильмлар ишлаб чиқиш харажатларини пасайтиради.

Бироқ фильмнинг муваффақияти кафолатланган эмас: одамлар ҳозир кинотеатрларга унча кўп бормаётгани учун томошабинларни жалб қилиш осон бўлмаслиги мумкин. Шунингдек, тарқатиш (дистрибютсия) бўйича ҳамкор ҳали топилмаган.

Шу билан бирга, фильмда инсон актёрлари ва рассомларнинг иштироки уни муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоялаш имконини беради.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+