Олтин қуймалари нархи яна рекорд ўрнатди
Банкларда 5 граммлик олтин қуймалари нархи 6 млн 937 минг сўмга етди.
Жаҳон бозоридаги олтин нархи ҳам кун бошида троя унция учун илк маротаба $3 250 га яқинлашди.

Марказий банк томонидан муомалага чиқарилган олтин қуймалари нархи рекорд даражага етди.
Регулятор эълон қилган маълумотга кўра, 1 грамм олтин 1 млн 387 минг 340 сўмга баҳоланмоқда. 5 граммлик ўлчовли қуйма эса 6 млн 937 минг сўмдан сотилмоқда.
Тўлиқ нархлар:
- 5 грамм — 6 млн 937 минг сўм
- 10 грамм —13 млн 873 минг сом
- 20 грамм — 27 млн 747 минг сўм
- 50 грамм — 69 млн 367 минг сўм
- 100 грамм —138 млн 734 минг сўм
Ўзбекистонда Марказий банк томонидан 999,9 софликдаги олтиндан 5, 10, 20, 50 ва 100 граммли қуймалар сотувга чиқарилган ва қуймалар нархини регулятор ҳар куни янгилаб боради.
Олтин қуймаларини банклардан сотиб олиш имконияти мавжуд. Банкларнинг манзиллари ва батафсил маълумотларни Марказий банк расмий сайтидан топиш мумкин.
Жаҳон бозоридаги олтин нархи
Кун бошида жаҳон бозорида олтин нархи рекорд даражага етиб, троя унцияси учун 3 245 долларгача кўтарилди. Айни пайтда нарх бироз пасайган бўлиб, хабар нашр қилинаётган вақтда биржаларда унцияси $3 240 атрофида савдо қилинмоқда.
Олтин нархи бўйича юқори прогнозни Macquarie Group тақдим этган бўлиб, унинг тахминига кўра, 2025 йилнинг учинчи чорагида олтин нархи $3,500 га етиши мумкин.
Ундан ташқари, Goldman Sachs’нинг энг охирги прогнозига кўра, олтин нархи $3 300 га чиқиши ҳам мумкин.