12 531.780 so‘m

increase

75.530

14 538.120 so‘m

increase

76.410

159.820 so‘m

increase

1.460

12 531.780 so‘m

increase

75.530

17 июнь, 17:50
Бозор

Олтин нархи $3 000 дан пастга тушиб кетиши мумкин — Citibank

Citibank олтиннинг ўсиш даври якунига етаётганини таъкидлаб, нархлар $3 000 дан пастга тушишини кутмоқда. 

Банк геосиёсий хавфлар ва АҚШдаги бюджет муаммолари нархни қисқа муддатда юқорида ушлаб туришини айтмоқда. 

2026 йилдан бошлаб талабнинг камайиши ва иқтисодий тикланиш нархларни пасайтириши мумкин.

Олтин нархи $3 000 дан пастга тушиб кетиши мумкин — Citibank
Фото: AI / Pinkod.uz

Citibank’нинг сўнгги прогнозига кўра, глобал иқтисодий ўсиш истиқболлари яхшиланиб, инвестицион талаб сусайиши фонида олтин нархи 2025 йил охири ёки 2026 йил бошларида бир унция учун $3,000 даражасидан пастга тушиши мумкин.

Банк қисқа муддатли (0–3 ой) прогнозини $3,500 дан $3,300 га, ўрта муддатли (6–12 ой) прогнозини эса $3,000 дан $2,800 га туширди. Шунингдек, Citi олтин нархлари 2025 йилнинг учинчи чорагига қадар $3,100–$3,500 оралиғида бўлишини кутмоқда. Бунга геосиёсий хавфлар, АҚШ бож сиёсатидаги ноаниқликлар ва бюджет масалалари таъсир кўрсатади.

Шундан сўнг эса нархларнинг пасайиш тенденцияси бошланиши мумкин.

“Бизнинг фикримизча, 2025 йил охири ва 2026 йилда олтинга инвестицион талаб пасаяди, чунки айнан шу вақтларда Трампнинг машҳурлиги ва АҚШ ўсиш истиқболлари кучайиб боради — айниқса, АҚШдаги оралиқ сайловлар яқинлашар экан” ,— дейилади Citibank’нинг эслатмасида.

Банкнинг прогнозига кўра, олтин нархлари 2026 йилнинг иккинчи ярмида бир унция учун $2,500–$2,700 оралиғига қайтиши мумкин.

Банкнинг 60 фоизлик эҳтимоли бўлган асосий ҳолатида, олтин кейинги чоракда бир унция учун 3000 доллардан юқори даражада барқарорлашиб, сўнгра пасайиши кутилмоқда.

Бошқа оптимистик ҳолатда, агар тарифлар, сиёсий танглик ёки иқтисодий муаммолар кучайса, нарх яна ошиб, рекорд даражага чиқиши мумкин.

Яна бир пессимистик сценарийга кўра эса, агар тарифлар муаммоси тез ҳал бўлса, бозор тинчланади ва нарх кескин тушиб кетади.

Cити ҳар икки — оптимистик ва пессимистик — прогнознинг амалга ошиш эҳтимолини 20 фоиз деб ҳисобламоқда.


Олтиннинг эҳтиёткор прогнозларига зид тарзда, Citi кумуш нархларининг кейинги 6–12 ой ичида бир унция учун $40 га кўтарилишини кутмоқда(айни вақтда нарх $37). Бунга кумуш мавжудлигининг чекланиши ва талабнинг кучлилиги сабаб бўлади.

Банкнинг қўшимча қилишича, оптимистик сценарийда 2025 йилнинг учинчи чорагида АҚШ–Хитой савдо уруши тезроқ ҳал бўлиб, Федерал резерв сиёсати янада қаттиқроқ бўлса, кумуш нархи $46/унцияга етиши мумкин.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+