12 012.120 so‘m

increase

32.290

13 935.260 so‘m

increase

30.270

166.120 so‘m

increase

1.130

12 012.120 so‘m

increase

32.290

2 соат аввал
Иқтисодиёт
41

Олий таълим битирувчиларининг ўртача маоши 5,1 млн сўмни ташкил этди

Ўзбекистондаги 114 та олийгоҳнинг 242,6 минг нафар битирувчиси бўйича ўтказилган дастлабки баҳолашда уларнинг 75 фоизи иш билан таъминлангани, ўртача ойлик иш ҳақи эса 5,1 млн сўмни ташкил этгани аниқланди. Энг юқори маош бизнес ва бошқарув, ҳуқуқ ҳамда АКТ йўналишлари битирувчиларида қайд этилди.

Олий таълим битирувчиларининг ўртача маоши 5,1 млн сўмни ташкил этди
Фото: AI/Pinkod.uz

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги 2025 йил битирувчилари бўйича Битирувчилар сифати индексининг дастлабки натижаларини эълон қилди.

Тадқиқот 2025 йил 1 августдан 2026 йил 31 мартгача бўлган саккиз ойлик даврни қамраб олган. Унда 114 та олийгоҳни тамомлаган 242 минг 602 нафар битирувчининг меҳнат бозоридаги ҳолати таҳлил қилинган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, битирувчиларнинг 75 фоизи иш билан таъминланган. Уларнинг ўртача ойлик иш ҳақи 5,1 млн сўмни, олийгоҳни тугатгандан кейин ишга жойлашиш учун кетган ўртача вақт эса 2 ой 1 кунни ташкил этган.

Шу билан бирга, битирувчиларнинг 60,1 фоизи камида тўрт ой давомида бир иш жойида барқарор фаолият олиб борган. Барча кўрсаткичлар асосида ҳисобланган ўртача Битирувчилар сифати индекси 100 баллдан 60,1 балл бўлган.

Ҳуқуқ битирувчилари маош бўйича иккинчи ўринда

Йўналишлар кесимида энг юқори ўртача иш ҳақи бизнес ва бошқарув соҳаси битирувчиларида кузатилган — ойига 8,5 млн сўм.

Кейинги ўринларни:

  • ҳуқуқ — 7,3 млн сўм;
  • АКТ — 6,8 млн сўм;
  • транспорт хизматлари — 6,3 млн сўм;
  • ижтимоий ва хулқ-атвор фанлари — 6,2 млн сўм эгаллаган.

Энг паст ўртача иш ҳақи биологик ва турдош фанлар битирувчиларида қайд этилиб, 3,2 млн сўмни ташкил қилган. Ветеринария йўналишида бу кўрсаткич 3,4 млн сўм, физика ва табиий фанларда эса 3,5 млн сўм бўлган.

Математика битирувчилари тезроқ ва барқарорроқ иш топган

Умумий индекс бўйича энг юқори натижа математика ва статистика йўналишида қайд этилган — 69,6 балл. Ушбу йўналиш битирувчиларининг 69 фоизи камида тўрт ой давомида барқарор ишлаган, ўртача ишга жойлашиш муддати эса 62 кунни ташкил этган.

Индекс бўйича кейинги ўринларда таълим йўналиши — 66,7 балл ҳамда бизнес ва бошқарув — 63,9 балл билан жойлашган.

Энг паст индекс транспорт хизматлари йўналишида қайд этилган — 46,7 балл. Гигиена ва меҳнат муҳофазаси йўналишида кўрсаткич 48,6 балл, қишлоқ хўжалигида ҳам 48,6 балл бўлган.

Агентлик маълумотига кўра, якуний рейтингда энг яхши натижа кўрсатган Топ-20 олий таълим ташкилотининг карера марказлари 500 млн сўмдан рағбатлантирилади.

Ҳозирги кўрсаткичлар саккиз ойлик кузатув асосидаги дастлабки моделлаштириш натижаси ҳисобланади. Битирувчиларнинг 12 ойлик меҳнат фаолияти асосида шакллантириладиган якуний индекс 2026 йил август ойида эълон қилиниши режалаштирилган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+