12 101.840 so‘m

increase

53.000

13 811.830 so‘m

increase

70.130

153.750 so‘m

increase

0.870

12 101.840 so‘m

increase

53.000

6 соат аввал
Банк
81

Олександр Симейко AVO Bank бошқарув раиси ўринбосари этиб сайланди

AVO Bank рисклар бўйича директори Олександр Симейко банк бошқаруви аъзоси ва бошқарув раиси ўринбосари этиб сайланди. У Марказий банк билан келишув жараёни якунлангач, янги лавозимдаги фаолиятини бошлайди.

Олександр Симейко AVO Bank бошқарув раиси ўринбосари этиб сайланди
Фото: Олександр Симейко/Генератив Интеллект орқали таҳрирланган

AVO Bank бошқаруви таркибида ўзгариш юз берди. Бу ҳақда банк Кузатув кенгашининг 2026 йил 17 июлдаги йиғилиш баённомасида маълум қилинган.

Кузатув кенгаши қарорига кўра, Симейко Олександр Григорьевич банк бошқаруви аъзоси ва бошқарув раиси ўринбосари этиб уч йил муддатга сайланди. Йиғилишда қатнашган Кузатув кенгашининг барча беш аъзоси қарорни бир овоздан маъқуллаган.

Симейко ўз вазифаларини унинг номзоди Марказий банк билан келишилганидан сўнг бажаришга киришади.

Янги лавозимга киришганидан кейин ҳам у AVO Bank’нинг рисклар бўйича директори лавозимини сақлаб қолади. Шу тариқа, Симейко бир вақтнинг ўзида рисклар бўйича директор, бошқарув аъзоси ва бошқарув раиси ўринбосари сифатида фаолият юритади.

Олександр Симейко ҳақида

Олександр Симейко банк ва финтех соҳасида 20 йилдан ортиқ тажрибага эга. У фаолиятини 2005 йилда Украинанинг Active-Bank банкида бошлаган. 2006–2017 йилларда турли даврларда Raiffeisen Bank Ukraine’да кредит сиёсати, чакана кредитлаш ва рискларни бошқариш йўналишларида раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

2017–2019 йилларда Германиянинг Kreditech компаниясида кредит рисклари бўйича катта назоратчи бўлган. 2019 йилда Қозоғистондаги Home Credit Bank’ка ишга кириб, дастлаб кредитлаш ва скоринг йўналишига раҳбарлик қилган, 2022–2024 йилларда эса банкнинг рисклар бўйича директори лавозимида ишлаган.

Симейко 2024–2025 йилларда BillEase компаниясида фирибгарлик ва POS-рисклари бўйича вице-президент, 2025–2026 йилларда Solva финтех компаниясида рисклар бўйича директор бўлган. LinkedIn саҳифасига кўра, у 2026 йил мартдан буён мустақил маслаҳатчи сифатида молия ташкилотларига кредит рисклари ва портфель стратегияси бўйича хизмат кўрсатиб келмоқда.

У 2001–2006 йилларда Европа университетида молиявий менежмент йўналиши бўйича магистратура босқичида таҳсил олган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+