12 058.450 so‘m

decrease

-27.110

13 818.980 so‘m

decrease

-51.620

164.040 so‘m

decrease

-0.480

12 058.450 so‘m

decrease

-27.110

8 соат аввал
Иқтисодиёт
90

Низомий университетининг Тошкентдаги асосий кампуси 886,6 млрд сўмга сотувга қўйилди

Чилонзор туманида жойлашган 5,64 гектарлик университет кампуси “E-auksion” орқали хусусийлаштирилади. Аукцион ғолиби объект негизида нодавлат таълим муассасасини ташкил этиши ва унинг фаолият йўналишини сақлаб қолиши лозим.

Низомий университетининг Тошкентдаги асосий кампуси 886,6 млрд сўмга сотувга қўйилди

Давлат активларини бошқариш агентлиги Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университетининг Тошкент шаҳридаги асосий кампусини аукцион савдоларига чиқарди.

Лот маълумотларига кўра, объект Чилонзор тумани, “Наққошлик” маҳалласи, Бунёдкор шоҳкўчаси, 27-уйда жойлашган. Кўчмас мулкка тегишли ер участкасининг умумий майдони 5,6426 гектарни, бино ва иншоотлар майдони эса 25,8 минг квадрат метрни ташкил этади.

Лот таркибига университетнинг ўқув бинолари, спорт зали ва бошқа ёрдамчи иншоотлар киради. Объект Бунёдкор шоҳкўчаси ҳамда Кичик ҳалқа автомобиль йўли кесишмасида, “Чилонзор” метро бекати яқинида жойлашган. У электр энергияси, газ, сув ва канализация тармоқлари билан таъминланган.

Кампуснинг бошланғич нархи 886,6 млрд сўм этиб белгиланган. Аукцион савдолари 2026 йил 20 июль куни соат 10:00 да ўтказилиши режалаштирилган.

Савдо шартларига кўра, аукцион ғолиби объект негизида шаҳарсозлик нормаларига мувофиқ нодавлат таълим муассасасини ташкил этиши ҳамда таълим фаолияти йўналишини сақлаб қолиши керак. Активни муддатли тўлов асосида харид қилиш имконияти ҳам кўзда тутилган.

Харидор олди-сотди шартномаси тузилганидан кейин бир ой ичида тўловни тўлиқ амалга оширса, унга шартнома тузилган санадаги Марказий банкнинг йиллик қайта молиялаштириш ставкасига тенг миқдорда чегирма берилади.

Мазкур кампус 2025 йил учун тасдиқланган хусусийлаштириш дастурига киритилганди. Ҳужжатда Бунёдкор кўчаси, 27-уйдаги 1-, 2- ва 3-ўқув корпусларини сотувга чиқариш белгиланган. Объектларни сотишдан тушган маблағлар харажатлар чегирилганидан кейин Янги Тошкентда университетнинг янги кампусларини қуришга йўналтирилади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+