12 948.100 so‘m

increase

17.990

13 502.280 so‘m

increase

111.860

121.010 so‘m

increase

0.070

12 948.100 so‘m

increase

17.990

24 декабрь, 2024
FinLit

Молиявий эркинликка эришиш учун бюджетлаш усуллари

Пулларни тўғри бошқариш йўлида бюджетлаштириш муҳим омил ҳисобланади. Бироқ қайси усуллар орқали тўғри бюджетлаштириш мумкин?

Молиявий эркинликка эришиш учун бюджетлаш усуллари
Фото: AI

Бюджетлаштириш одатда икки хил бўлади: шахсий ва оилавий бюджет. Иккала турда ҳам қуйидаги бюджетлаш усуллари сизга тизимлашган жамғармалар яратишга ёрдам беради.

1. 50/30/20 қоидаси

50/30/20 қоидаси даромадни уч асосий қисмга ажратади:

  • 50% заруратлар: ижара, коммунал тўловлар, озиқ-овқат, транспорт ва суғурта каби зарурий харажатлар.
  • 30% хоҳишлар: овқатланиш, кўнгилочар тадбирлар, севимли машғулотлар ва саёҳатлар.
  • 20% жамғарма ва қарзлар: жамғарма ҳисоблари, инвестициялар ёки қарзларни тўлашга мўлжалланган.

Мисол учун, сиз 3 миллион сўм топасиз дейлик, бунда даромадингизнинг 1,5 млн сўми зарур харажатларга, 900 минг сўми эса хоҳиш-истакларга кетади.

2. Конвертлар усули

Конвертлар усули ортиқча харажатлардан сақланиш ва молиявий интизомни мустаҳкамлаш учун қулай ҳисобланади. Бунда ҳар бир харажат категорияси учун олдиндан нақд пул ажратилади. Пуллар эса тегишли конверт ёки қутичага жойлаштирилади. Қайсидир конверт бўшаб қолса, бу категориядан харажат қилишни тўхтатишингизга тўғри келади. Мазкур усул кўринишидан ёқимли туюлса-да, сизга боғлиқ бўлмаган форс-мажор ҳолатлар туфайли қоидаларга аниқ ва бир текисда бўйсуниш қийинроқ кечади.

3. Аввал жамғарма кейин харажатлар

Бу усулда даромад аввал жамғармага, яъни сақлашга қўйилади. Ортган маблағ эса қолган харажатларга тақсимланади. Бу усул кўпроқ миқдорда харажат қилишни ёқтирадиганлар учун қулай ҳисобланади. 

4. 80/20 асосида бюджетлаш

Охирги усул қолганларига нисбатан осон ва қулай бўлиб, сиздан мураккаб ҳисоб-китобларни талаб қилмайди. Бунда сиз даромадингизнинг 80 фоизини сарфлайсиз, 20 фоизини эса сақлашга олиб қўясиз. Бу рақамлар ўзгарувчан бўлиб, исталган тарафни 10 фоизга камайтириш орқали бир тарафга кўпроқ маблағ ажратиш мумкин.

Қайси бирини танлаш керак?

Энг мақбул бюджетлаштириш усулини танлаш сизнинг молиявий мақсадларингиз, ҳаёт тарзингиз ва шахсий хоҳиш-истакларингизга боғлиқдир. Сиз учун амал қилиш осон бўлган ва ўзгарувчан молиявий ҳолатингизга мос келадиган келадиган усулни  танлаш мақсадга мувофиқдир.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+