12 042.490 so‘m

decrease

-18.060

14 147.520 so‘m

decrease

-35.690

160.550 so‘m

decrease

-0.770

12 042.490 so‘m

decrease

-18.060

Якин 12 дақиқа ичида
Банк
21

Микроқарз, ипотека ва автокредит: қайси банклар энг паст фоиз таклиф қилмоқда?

Марказий банк 22 апрелдан бошлаб ипотека кредитлари бўйича ҳам ўртача фоиз ставкаларини эълон қила бошлади. Ҳозирда ипотека кредитларининг ўртача ставкаси 23,5%, автокредитлар 22,8% ва микроқарзлар 29,1% ни ташкил этмоқда. Энг паст ставкалар ипотека бўйича “Алоқабанк”да 18%, автокредитларда “Инфинбанк”да 18,5% ва микроқарзларда яна “Алоқабанк”да 24,1% даражасида қайд этилган.

Микроқарз, ипотека ва автокредит: қайси банклар энг паст фоиз таклиф қилмоқда?
Фото: AI/Pinkod.uz

Марказий банк 22 апрелдан бошлаб банклар кесимида ипотека кредитлари бўйича ҳам ўртача фоиз ставкаларини эълон қила бошлади. Аввал фақат микроқарз ва автокредитлар бўйича фоиз ставкалари эълон қилинаётган эди.

Ипотека кредитлари 

Ипотека кредитларининг ўртача фоиз ставкаси 23,5% ни ташкил этмоқда. Мазкур йўналишда истеъмолчилар учун энг паст фоиз ставкаларини қуйидаги тижорат банклари таклиф этмоқда:

  • “Алоқабанк” — 18,0% (энг паст кўрсаткич)
  • “Ўзсаноатқурилишбанк” (СҚБ) — 21,2%
  • “Агробанк” — 21,3%
  • “Ипотека-банк” — 21,6%

Автокредитлар 

Автотранспорт воситаларини харид қилиш мақсадида ажратилаётган кредитларнинг ўртача бозордаги ставкаси 22,8% даражасида белгиланган. Ушбу турдаги кредитлар бўйича энг қулай шартлар қуйидаги банкларда мавжуд:

  • “Инфинбанк” — 18,5%
  • “БРБ” (Бизнесни ривожлантириш банки) — 18,7%
  • “Давр банк” — 19,6%
  • “Ўзсаноатқурилишбанк” (СҚБ) — 21,5%

Микроқарзлар 

Жисмоний шахсларга ажратилаётган микроқарзларнинг ўртача фоиз ставкаси 29,1% ни ташкил этади. Бироқ айрим молия муассасаларида ушбу хизмат тури нисбатан пастроқ фоизларда тақдим этилмоқда:

  • “Алоқабанк” — 24,1% 
  • “Миллий банк”(“Ўзмиллийбанк”) — 24,2% 
  • “Инфинбанк” — 24,3%
  • “Трастбанк” — 24,7%

Энг қиммат ставкалар:

  • “Тенге банк” — 42,7% 
  • “Анорбанк” — 40,4% 
  • “АВО bank” — 39,9%

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+