11 833.370 so‘m

increase

35.910

13 577.610 so‘m

decrease

-30.760

139.790 so‘m

increase

0.020

11 833.370 so‘m

increase

35.910

Якин 1 соат ичида
Банк
43

“Микрокредитбанк”да муаммоли кредитлар бир ойда 27 фоизга ошди

“Микрокредитбанк”нинг муаммоли кредитлари бир ой ичида 486 млрд сўмга кўпайиб, 2,28 трлн сўмга етди. Натижада банк кредит портфелидаги NPL улуши 7,9 фоиздан 9,9 фоизга кўтарилди. Бу давлат улуши мавжуд банклар орасидаги энг юқори кўрсаткичдир.

“Микрокредитбанк”да муаммоли кредитлар бир ойда 27 фоизга ошди

Марказий банк маълумотларига кўра, 2026 йил 1 август ҳолатига “Микрокредитбанк”нинг жами кредит портфели 23,1 трлн сўмни ташкил этган. Шундан 2,28 трлн сўми муаммоли кредитлар ҳиссасига тўғри келмоқда.

Бир ой аввал банкдаги NPL ҳажми 1,8 трлн сўм эди. Шу тариқа, июль давомида муаммоли кредитлар 486 млрд сўмга ёки 27 фоизга ошган. NPL улуши эса бир ойда 2 фоиз пунктга кўтарилган.

Таққослаш учун, шу даврда бутун банк тизимидаги муаммоли кредитлар 22,9 трлн сўмдан 23,9 трлн сўмга ошган. Ўсиш қарийб 986 млрд сўм ёки 4,3 фоизни ташкил этди. Тизим бўйича NPL улуши эса 3,6 фоиздан 3,7 фоизга кўтарилди.

Демак, “Микрокредитбанк”даги муаммоли кредитлар ўсиш суръати бир ойда банк тизимидаги умумий кўрсаткичдан қарийб олти баравар юқори бўлган.

NPLнинг мутлақ ҳажми бўйича Ўзмиллийбанк 3,2 трлн сўм билан биринчи ўринда. Кейинги ўринларда “Агробанк” — 3,18 трлн сўм ва “Микрокредитбанк” — 2,28 трлн сўм билан жойлашган.

Айни пайтда, кредит портфелидаги NPL улуши бўйича барча банклар орасида энг юқори кўрсаткич TBC Bankда — 13,1 фоиз. Ундан кейин “Пойтахт банк” — 10,5 фоиз, “Микрокредитбанк” — 9,9 фоиз, “Анор банк” — 7,6 фоиз ва “Гарант банк” — 7,2 фоиз билан турибди.

Давлат улуши мавжуд банклар бўйича ўртача NPL даражаси 4 фоизни ташкил этмоқда. “Микрокредитбанк”даги 9,9 фоизлик кўрсаткич ушбу ўртача даражадан қарийб 2,5 баравар юқори.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+