12 855.930 so‘m

increase

11.930

13 570.720 so‘m

increase

20.300

128.160 so‘m

decrease

-0.140

12 855.930 so‘m

increase

11.930

23 октябрь, 18:02
Технология

Meta компанияси Facebook ва Instagram’га юзни таниш тизимини қайтаради

Компания шу орқали аккаунтларни тиклаш ва фирибгарларга қарши курашишни режалаштирмоқда. 2021 йил ноябр ойида Фаcебоок фойдаланувчиларнинг танқиди туфайли юзни таниш тизимидан воз кечганди.

Meta компанияси Facebook ва Instagram’га юзни таниш тизимини қайтаради

Meta компанияси аккаунтларни тиклаш ва фирибгарларга қарши курашиш учун юзни таниш тизимини Facebook ва Instagram’га қайтаради

2021 йил ноябрь ойида Facebook фойдаланувчиларнинг танқиди туфайли юзни таниш тизимидан воз кечганди. У суратга жойлаштиришдан олдин унга одамларни белгилашни таклиф қилади, шунингдек, улар акс этган суратлар ҳақида билдиришномалар юборади.

Фойдаланувчилар тизим ижтимоий тармоққа ўзларининг биометрик маълумотларини тўплаш ва сақлаш имконини беради, деб ҳисоблашган. Қайд этилишича, энди компания тизимни яна қайтармоқда — лекин у турли функцияларга эга бўлади.

У Facebook ва Instagram’даги аккаунтларни тиклаш учун ишлатилади. Бунда фойдаланувчи қисқа видео селфи юборади ва тизим уни профил фотосуратлари билан мослаштиради. Агар юз тасвирлари мос келса, фойдаланувчи ҳисобга кириш ҳуқуқига эга бўлади.

Бундан ташқари, функция аккаунт бузиб кирилганига шубҳа туғилса, профил маълумотларини ўғирлаган фирибгарларнинг унга киришига йўл қўймаслик учун ҳам қўлланилади. Функция ҳозирча фақат синовдан ўтказилмоқда.

Функциядан иккинчи фойдаланиш ҳолати эса фирибгарларга қарши кураш ҳисобланади.

Тизим рекламани текширади ва агар унда “ўлжа” сифатида машҳур одамнинг сурати борлигига шубҳа қилса, уни ҳақиқий фотосуратлари билан таққослайди. Агар мослик тасдиқланса, реклама фирибгарлик сифатида блокланади.

Бу хусусият машҳурлар ва жамоат арбобларининг кичик рўйхати учун ҳам синовдан ўтказилмоқда, аммо “яқин ҳафталарда” кўпроқ машҳур одамлар қўшилади. Агар хоҳласалар, улар бундай “ҳимоя”дан ҳам воз кечишлари мумкин.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2024 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+