12 123.380 so‘m

increase

51.350

14 094.640 so‘m

increase

77.810

149.190 so‘m

increase

1.180

12 123.380 so‘m

increase

51.350

03 октябрь, 15:40
Банк

Марказий банк TBC bank, Даврбанк ва Ҳамкорбанк’га нисбатан умумий 2,5 млрд сўм жарима қўллади

Марказий банк томонидан мазкур банклар қонунчилик талабларини бир неча маротаба бузгани аниқланди ва уларга нисбатан жами 2,5 млрд сўмдан ортиқ миқдорда жарима санкциялари қўлланилди.

Шунингдек, ортиқча ҳисобланган фоизлар ва ноқонуний ундирилган тўловлар миқдорида маблағлар қайтарилади. 

Хусусан, TBC bank — 4,2 млрд сўм, Давр банк — 4 млрд сўмга яқин, Ҳамкорбанк эса 20 млрд сўмдан ортиқ маблағни истеъмолчиларга қайтариши белгиланди.

Марказий банк TBC bank, Даврбанк ва Ҳамкорбанк’га нисбатан умумий 2,5 млрд сўм жарима қўллади
Фото: AI / Pinkod.uz

Марказий банк учта банкка нисбатан жарима қўллади. 

Регулятор матбуот хизматига кўра, жорий йилнинг ўтган даврида банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга ошириш йўналишида қонунчилик талабларига риоя этилиши юзасидан TBC bank, Давр банк ва Ҳамкорбанкда ўрганишлар ўтказилган. Натижада ушбу банклар томонидан қатор қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Жумладан, TBC bank расмий веб-сайтида ахборот бериш ва истеъмолчига тақдим этилиши лозим бўлган минимал ахборот ҳажми бўйича талаблар бажарилмаган. Кредит шартномалари бўйича гаров мулкига нисбатан банкнинг ҳуқуқлари ҳақидаги ёзувлар қонунчиликда белгиланган муддатдан кечиктириб гаров реестридан ва тақиқдан чиқарилган. Қарз олувчиларнинг молиявий аҳволини таҳлил қилиши зарурлиги тўғрисида огоҳлантирилмасдан онлайн микроқарзлар ажратилган ҳамда кредитни қоплаш учун келиб тушган маблағлар қарздорликни сўндиришга ўз вақтида йўналтирилмаган.

Давр банкда эса айрим хизматлар истеъмолчига қўшимча хизматдан фойдаланиш шарти билан кўрсатилган, хорижий валютадаги кредитлар бўйича кунлик фоизлар эса нотўғри ҳисобланган. Шунингдек, истеъмолчилар билан тузилган шартномаларда уларнинг ҳуқуқларини чеклайдиган бандлар мавжуд бўлган ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар тўлиқ киритилмаган. Мобил илова орқали онлайн кредит ажратишда хизматнинг асосий хусусиятлари, шу жумладан ўзига хос жиҳатлари ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумот берилмаган.

Ҳамкорбанкда эса кредит ажратиш жараёнида ҳужжатларни кўриб чиқиш ва ажратиш учун бир марталик комиссиялар, шунингдек гаров мулкини тақиққа қўйишга хизмат ҳақлари ноқонуний ундирилган.

Уччала банкда ҳам мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича қонунчилик талабларига риоя этилмагани қайд этилди. Шундан келиб банкларга қуйидаги миқдорларда жарима қўлланилди:

  • TBC bank — 615 млн сўм
  • Давр банк — 931 млн сўм
  • Ҳамкорбанк— 955 млн сўм

Шунингдек, аниқланган қонунбузарликларни бартараф этиш, истеъмолчиларга етказилган зарарни қоплаш ва уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича банкларга аниқ топшириқлар берилди.

Хусусан:

  • TBC bank ортиқча ҳисобланган 2,5 млрд сўм фоизларни ва суд қарорларидан сўнг ҳисобланган 1,7 млрд сўмлик фоизларни истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоблаб берди.
  • Давр банк хорижий валютадаги кредитлар бўйича ортиқча ҳисобланган 1,7 млрд сўм фоизларни, кредит суммасидан ноқонуний ушлаб қолинган 1,9 млрд сўмни ва гаров тақиқи учун ундирилган 461,6 млн сўмлик тўловларни қайтарди.
  • Hamkorbank эса кредит беришда қонунга зид равишда ундирилган 19,2 млрд сўм ва гаров тақиқлари билан боғлиқ 1,5 млрд сўм тўловларни қайтариши белгиланди.

Бундан ташқари, кредит шартномаларида кўзда тутилмаган бўлса-да, қарз олувчилардан ундирилган 54,9 млн сўмлик комиссиялар ҳам истеъмолчиларга қайтариб берилади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+