11 891.180 so‘m

decrease

-46.710

13 753.340 so‘m

decrease

-15.820

141.830 so‘m

increase

0.070

11 891.180 so‘m

decrease

-46.710

22 июнь, 12:42
Банк
577

Марказий банк мурожаатлар бўйича энг салбий кўрсаткичга эга Топ-10 банкни очиқлади

2026 йилнинг биринчи чорагида Бизнесни ривожлантириш банки, Анор Bank ва Микрокредитбанк мижозлар сонига нисбатан мурожаатлар улуши бўйича энг салбий кўрсаткичларни қайд этди.

Марказий банк мурожаатлар бўйича энг салбий кўрсаткичга эга Топ-10 банкни очиқлади
Фото: AI/Pinkod.uz

Марказий банк 2026 йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича мурожаатлар индексида энг салбий кўрсаткичга эга ўнта тижорат банки рўйхатини эълон қилди.

Рейтингда Бизнесни ривожлантириш банки 3,34 кўрсаткич билан биринчи ўринни эгаллади. Кейинги ўринлардан Анор Банк — 3,29 ҳамда Микрокредитбанк — 3,23 индекс билан жой олди.

Шунингдек, рўйхатга қуйидаги банклар киритилган:

  • AVO Bank — 2,16;
  • TBC Bank — 2,06;
  • Давр Банк — 1,85;
  • Tenge Bank — 1,72;
  • Асакабанк — 1,26;
  • Turon Bank — 1,25;
  • Агробанк — 1,22.

Индекс банкка келиб тушган мурожаатлар сонининг барча банкларга юборилган мурожаатлардаги улушини банк мижозлари сони бўйича бозор улушига бўлиш орқали ҳисобланади. Кўрсаткич қанча юқори бўлса, банкнинг мижозлар базасига нисбатан мурожаатлар улуши шунча катта эканини англатади.

Марказий банкка кўра, юқори индекс мижозларга банк маҳсулотлари ва хизматлари ҳақида етарли тушунтириш берилмаётгани, мурожаатларга ўз вақтида жавоб қайтарилмаётгани ёки такрорий шикоятларга сабаб бўлаётган тизимли муаммолар мавжудлигини кўрсатиши мумкин.

Регулятор рўйхатга кирган банкларга мурожаатларнинг келиб чиқиш сабабларини чуқур таҳлил қилиш, такрорий шикоятларга олиб келаётган омилларни бартараф этиш, мижозларга хизмат кўрсатиш сифати ва ички назорат механизмларини кучайтиришни тавсия қилди.

Марказий банк қайд этишича, мазкур индекс банкларнинг молиявий ҳолати, тўловга қобилияти ёки ишончлилик даражасини баҳоламайди. Бундан ташқари, чорак давомида 100 тадан кам мурожаат келиб тушган банклар бўйича индекс ҳисобланмайди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+