11 940.950 so‘m

increase

38.650

13 814.490 so‘m

increase

34.010

152.680 so‘m

increase

0.500

11 940.950 so‘m

increase

38.650

Якин 2 соат ичида
Банк
15

Марказий банк иккита тўлов ташкилоти фаолиятини 6 ойга чеклади

Марказий банк қоидабузарликлар аниқлангани сабаб TEZPAY ва NATIONAL PAY тўлов ташкилотларининг айрим хизматларини 13 ноябрдан бошлаб олти ойга чеклади.

Марказий банк иккита тўлов ташкилоти фаолиятини 6 ойга чеклади
Фото: AI / Pinkod.uz

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси 2025 йил октябрь ойида ўтказган етти йиғилишида жами 24 та масалани кўриб чиқиб, тегишли қарорлар қабул қилди.

Рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 14 та масала кўриб чиқилди. Уларга кредит ташкилотлари уставига ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш (3 та), янги микромолия ташкилотларини ҳисобга олиш (2 та), бир микромолия ташкилотини реестрдан чиқариш, кредит ташкилотларининг устав фондидаги улушини сотиб олишга рухсат бериш (3 та), шунингдек тижорат банклари ва микромолия ташкилотлари раҳбарияти ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходимлар номзодларини кўриб чиқиш (5 та) киради.

Шунингдек, кредит ташкилотларининг молиявий ҳолати ва пруденсиал меъёрларга риоя этилиши бўйича 10 та масала муҳокама қилинди. Улар Марказий банк талабларининг бажарилиши, тижорат банклари ва микромолия ташкилотларида ўтказилган инспекциялар натижалари, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш масалаларини ўз ичига олди.

Аниқланган камчиликлар сабаб 1 та банк ва 1 та тўлов ташкилоти огоҳлантирилди. Шунингдек, қонунчилик талаблари бузилганлиги учун 3 та банк, 5 та микромолия ташкилоти ва 2 та тўлов ташкилотига жарима санктсиялари қўлланди.

TEZPAY ва NATIONAL PAY АЖларда аниқланган қоидабузарликлар асосида Марказий банк уларнинг айрим тўлов хизматлари ва операцияларини 13 ноябрдан бошлаб олти ой муддатга чеклади. Чекловлар электрон тўловларга ишлов бериш, банкларга зарур маълумотларни узатиш ҳамда пул маблағларини қабул қилиш ва ўтказмаларни амалга ошириш каби йўналишларга тааллуқли.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+