12 126.100 so‘m

decrease

-32.490

14 171.770 so‘m

decrease

-67.150

159.110 so‘m

increase

1.230

12 126.100 so‘m

decrease

-32.490

Якин 1 соат ичида
Банк
12

Марказий банк бир ойда 180 дан ортиқ молия ташкилотларини жаримага тортди

Март ойида қонунчилик талабларига риоя қилмаганлиги учун 20 та банк, шунингдек 89 та микромолия ташкилоти ва 79 та ломбард жаримага тортилди. Бундан ташқари, пруденсиал норматив талабларини бузган яна 17 та банк огоҳлантирилди.

Марказий банк бир ойда 180 дан ортиқ молия ташкилотларини жаримага тортди
Фото: AI/Pinkod.uz

Марказий банк Банк назорати қўмитаси жорий йилнинг март ойида ўтказилган йиғилишларда 29 та масалани кўриб чиқиб, улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилди. Бу ҳақда регулятор матбуот хизмати маълум қилди.

Рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 17 та масала муҳокама қилинди. Жумладан:

  • кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш — 4 та;
  • кредит ташкилотларининг устав фондидаги улушга эгалик қилиш учун рухсат бериш — 3 та;
  • банкларда аудит ўтказиш ҳуқуқини бериш учун аудиторлик малака сертификатини тақдим этиш — 1 та;
  • банклар кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходимлар номзодларини кўриб чиқиш — 9 та.

Шунингдек, кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига оид 12 та масала ҳам кўриб чиқилди. Унда Марказий банк талабларининг бажарилиши, ўтказилган инспекция натижалари ҳамда молиявий хизматларни “тартибга солиш қумдони”да синовдан ўтказиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган.

Қўмита қарорига кўра, қонунчилик талабларига риоя қилмаганлиги ҳамда текширувлар давомида аниқланган камчиликлар сабаб 20 та банк, 89 та микромолия ташкилоти ва 79 та ломбардга нисбатан жарима санкциялари қўлланилди.

Бундан ташқари, пруденсиал норматив талабларига риоя этмагани ҳамда фаолиятини қонунчиликка мувофиқ ташкил этмагани учун яна 17 та банк огоҳлантирилди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+