12 001.710 so‘m

decrease

-46.330

13 984.390 so‘m

decrease

-78.080

152.870 so‘m

decrease

-0.410

12 001.710 so‘m

decrease

-46.330

Якин 2 соат ичида
Банк
24

Марказий банк бир ойда 10 та банк ва 1 та микромолия ташкилотини жаримага тортди

Ўтказилган текширувлар ва муҳокамалар якунида 10 та банк ҳамда 1 та микромолия ташкилотига нисбатан жарима санкциялари қўлланди. Яна бир қатор молия ташкилотларига қонунбузарликлар юзасидан огоҳлантириш берилди.

Марказий банк бир ойда 10 та банк ва 1 та микромолия ташкилотини жаримага тортди
Фото: AI/Pinkod.uz

Марказий банк матбуот хизматининг хабар беришича, Банк назорати қўмитасининг 2025-йил декабрь ойида бўлиб ўтган йиғилишларида жами 45 та масала кўриб чиқилиб, улар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинган.

Рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 30 та масала муҳокама қилинди. Хусусан, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш бўйича 5 та, янги ташкил этилаётган микромолия ва кредит ташкилотларини ҳисобга олиш бўйича 4 та ҳамда кредит ташкилотларининг устав фондидаги улушга эгалик қилишга рухсат бериш бўйича яна 4 та масала кўриб чиқилди.

Шунингдек, “тартибга солиш қумдони” доирасида фаолият юритиш масаласи, банкларга аудиторлик малака сертификатларини бериш (4 та) ҳамда банклар кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари, шунингдек муҳим аҳамиятга эга ходимлар номзодларини кўриб чиқиш бўйича 12 та масала муҳокама қилинди.

Кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига оид 15 та масала ҳам кўриб чиқилиб, улар доирасида Марказий банк кўрсатмалари ва пруденциал меъёрларга риоя этилиши, банклар ҳамда кредит ва микромолия ташкилотларида ўтказилган инспекция натижалари, шунингдек банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари таҳлил қилинди.

Бундан ташқари, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризм ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш, шунингдек банк ва тўлов ташкилотларида киберхавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ ҳолатлар муҳокама этилди.

Натижада Марказий банк талаблари, инспекция текширувлари ҳамда жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш қоидаларига риоя этилмаганлиги сабабли 10 та банк ва 1 та микромолия ташкилотига нисбатан жарима санкциялари қўлланилди.

Шу билан бирга, пруденциал нормативларга риоя қилинмагани, фаолият қонунчилик талабларига мувофиқлаштирилмагани ва текширувлар давомида аниқланган камчиликлар сабабли 10 та банк, 1 та тўлов ташкилоти ва 1 та тўлов операторига нисбатан таъсир чоралари ва санкциялар қўлланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш берилди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+