12 998.910 so‘m

increase

13.900

13 439.570 so‘m

increase

154.610

131.290 so‘m

increase

1.450

12 998.910 so‘m

increase

13.900

16 январь, 19:41
Банк

Марказий банк 100 граммли олтин қуймаларни сотувга чиқармоқда

Ўзбекистонда мазкур олтин қуймаларни қаердан ва қандай сотиб олиш мумкин?

Марказий банк 100 граммли олтин қуймаларни сотувга чиқармоқда

Марказий банк аҳолининг инвестиция ва жамғариш имкониятларини янада ошириш ҳамда қимматбаҳо металлар муомаласини кенгайтириш мақсадида  2025 йилнинг 17 январидан бошлаб оғирлиги 100 грамм бўлган олтиндан тайёрланган ўлчовли қуймаларни тижорат банклари орқали сотувга чиқармоқда.

Бунгача мамлакатда 5, 10, 20, 50 граммли олтин қуймаларини сотиб олиш мумкин еди.

Нима учун олтин хавфсиз инвестиция ҳисобланади?

Олтин ўзининг ички қиймати, камёблиги ва иқтисодий пасайишлар ва геосиёсий инқирозлар давридаги тарихий кўрсаткичлари туфайли хавфсиз инвестиция деб ҳисобланади. У инфляция ва валюта қадрсизланишига қарши ҳимоя воситаси сифатида хизмат қилади.

Хабарда қайд этилишича, қуймалар махсус ҳимоя қадоқларида сотув учун тақдим этилади. Олтин қуймаларнинг қадоғи сертификат вазифасини бажариб, ўз серия рақамига эга бўлади.

Қадоқлари шикастланмаган олтин қуймалар сотув шохобчаларида қуйма эгасига тўловни амалга ошириш орқали қайтариб сотиб олинади.

Қадоғи бузилган ёки техник талабларга мос келмайдиган олтин қуймаларни қайтариб сотиб олиш уларни техник экспертизадан ўтказиш орқали амалга оширилади ва экспертиза ўтказилгандан сўнг тўлов тўлаб берилади.

Қадоғи бут ҳолатдаги олтин қуймаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсат берилади.

Ўзбекистонда олтинни қандай сотиб олиш мумкин?

Ўзбекистонда Марказий банк томонидан 999,9 софликдаги олтиндан  5, 10, 20, 50 ва 100 граммли қуймалар сотувга чиқарилган ва қуймалар нархини регулятор ҳар куни янгилаб боради. Олтин қуймаларини банклардан сотиб олиш имконияти мавжуд. Банкларнинг манзиллари ва батафсил маълумотларни Марказий банк расмий сайтидан топиш мумкин.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+