12 948.100 so‘m

increase

17.990

13 502.280 so‘m

increase

111.860

121.010 so‘m

increase

0.070

12 948.100 so‘m

increase

17.990

23 декабрь, 2024
FinLit

Маҳсулот нархини оширмасдан туриб, мижоздан қандай қилиб аввалгидан кўпроқ пул олиш мумкин?

Инфляция ҳар доим кишиларга сезиладиган даражада очиқ бўлавермайди. Иқтисодиётда бу ҳолат яширин инфляция деб аталади.

Маҳсулот нархини оширмасдан туриб, мижоздан қандай қилиб аввалгидан кўпроқ пул олиш мумкин?

Одатда, инфляция деганда товар ва хизматлар нархлари ошиб, пулнинг қадрсизланишини тушунилади. Бозор ёки супермаркетга борганда нархларнинг ошганини дарҳол пайқаш мумкиндек гўё. Аммо баъзан инфляция очиқ эмас, балки яширин шаклда юз беради. Бу иқтисодиётда яширин инфляция ёки шринкфляция деб аталади.

Шринкфляция қандай ишлайди?

Яширин инфляция бу маҳсулот нархини ўзгартирмасдан, унинг ҳажмини ёки сифатини камайтиришдир. Мисол учун, бир пайтлар 50 грамм бўлган шоколад энди 44 грамм бўлиб қолди, лекин нархи ўзгармади.

Масалан, қайсидир fast food тармоғида неча йилдан бери нарх кўтарилмайди, бироқ лавашлар ҳажми кичрайиб боряпти. Ёки колбасали пиццани олайлик, фақат энди колбаса камроқ ёки ичидаги пишлоқ юпқароқ бўлади.

Аслида, компаниялар маҳсулот ҳажмини ёки таркибини камайтириб, мижоздан аввалгидан кўпроқ пул олишади, буни дарҳол сезмаслик мумкин.

Шринкфляция қачон ва нима учун содир бўлади?

1. Харажатларнинг ошиши: хомашё ёки ишлаб чиқариш харажатлари ошганда, компаниялар маҳсулот нархини кўтариш ўрнига ҳажмни камайтиради. Бу истеъмолчиларнинг эътиборини камроқ жалб қилади.

2. Рақобатбардошликни сақлаш: агар компания нархни оширса, истеъмолчи бошқа рақиб брендни танлаши мумкин. Нарх ўзгармаслиги компанияга бозорда ўз ўрнини сақлаб қолиш имконини беради.

3. Психологик омил: кўпчилик истеъмолчилар маҳсулот нархига эътибор беради, лекин ҳажм ва вазнни текширишни унутади. Компаниялар эса бундан моҳирона фойдаланади.

Шринкфляция сезиш учун қуйидаги жиҳатларга эътибор бериш лозим:

1. Қадоқлардаги ўлчам ва вазнни текшириш: маҳсулот ўрамининг ҳажми ёки вазни аввал қандай эди-ю, ҳозир қандай бўлди? Масалан, 1 килограммлик гуруч нега ҳозир 900 грамм бўлиб қолди? 

Фото: AI

2. Маҳсулотни бошқа брендлар билан солиштириш: бир хил турдаги маҳсулотларнинг ҳажм ва нарх фарқларини кўриб чиқиш керак. Шунда ҳақиқий қийматни аниқлаш осонроқ бўлади.

3. Нарх ўрнига маҳсулот қийматига эътибор қаратиш: сиз бераётган пулингизга мос миқдорда маҳсулот оляпсизми ёки бу шунчаки нарх иллюзиясими?

4. Эски ва янги маҳсулотни солиштириб кўринг: масалан, эски қадоқларни сақлаб қўйган бўлсангиз, уларни янги маҳсулот билан таққосланг. Бу фарқни аниқроқ кўришингизга ёрдам беради.

Шринкфляциядан қочиш учун биринчи навбатда онгли ҳаридлар қилишга ўтиб, ҳар бир маҳсулот ҳажми ва таркибини текширишни одат қилинг. Иқтисодий тарафдан ютиш учун эса кўп миқдордаги маҳсулотларни харид қилинг. Бу одатда сизнинг ҳамёнингизга фойдалироқ бўлади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+