11 889.950 so‘m

decrease

-44.660

13 717.440 so‘m

decrease

-70.610

143.930 so‘m

decrease

-0.710

11 889.950 so‘m

decrease

-44.660

3 соат аввал
Банк
73

Кредит рекламаси ва шартномаларига янги талаблар жорий этилиши мумкин

Марказий банк кредит рекламаси ва шартномаларида қарзни ўз вақтида тўламаслик оқибатлари ҳақида огоҳлантириш жойлаштиришни таклиф қилмоқда. Огоҳлантириш рекламанинг камида 10 фоизини, кредит шартномасининг дастлабки қисмида эса камида 30 фоиз жойни эгаллаши керак бўлади.

Кредит рекламаси ва шартномаларига янги талаблар жорий этилиши мумкин

Марказий банк бошқаруви банк хизматлари истеъмолчилари билан ишлаш бўйича минимал талабларга ўзгартириш киритишни назарда тутувчи қарор лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди.

Лойиҳага кўра, банклар кредит рекламасида қарз мажбуриятларини бажармаслик молиявий хатарларни юзага келтириши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириши керак бўлади. Бундай огоҳлантириш рекламанинг асосий майдони ёки вақтининг камида 10 фоизини эгаллаши лозим.

Кредит шартномаларига ҳам алоҳида талаб жорий этиш таклиф қилинмоқда. Огоҳлантириш шартнома матни бошланишидан олдин жойлаштирилиб, унинг дастлабки қисми асосий юзасининг камида 30 фоизини эгаллаши керак.

Унда кредит мажбуриятларини ўз вақтида бажармаслик қуйидаги оқибатларга олиб келиши мумкинлиги кўрсатилади:

  • умумий қарздорлик миқдорининг ошиши;
  • қарзни ундириш бўйича мажбурий ижро чораларининг қўлланиши;
  • қарздор номидаги мол-мулкка ундирув қаратилиши;
  • ҳисобварақлардаги маблағларнинг хатланиши;
  • кредит тарихига салбий таъсир кўрсатиб, келажакда кредит олиш имкониятининг чекланиши.

Огоҳлантириш тўлиқ мазмуни сақланган ҳолда график, инфографика ёки бошқа визуал шаклда ҳам берилиши мумкин. Бироқ унинг жойлашуви ва ҳажми 30 фоизлик талабдан кам бўлмаслиги лозим.

Амалдаги тартибда банклар жисмоний шахслар билан тузиладиган кредит шартномасининг биринчи саҳифасида кредитнинг тўлиқ қийматини алоҳида рамкада кўрсатиши шарт.

Янги лойиҳа бунга қўшимча равишда қарзни тўламаслик оқибатлари ҳақидаги йирик огоҳлантиришни ҳам назарда тутмоқда. Амалдаги низом кредит шартномасида маблағни бериш шартлари, банкнинг жавобгарлиги ва кредитнинг тўлиқ қийматини кўрсатишни талаб қилади.

Бундан ташқари, банк таклиф қилаётган кредит маҳсулоти истеъмолчини чалғитувчи деб топилиши санкция қўллаш учун алоҳида асос сифатида белгиланмоқда. Бундай ҳолатда Марказий банк банкнинг айрим молиявий операцияларини ёки инфратузилмасини кенгайтиришни олти ойгача чеклаши ёхуд тақиқлаши мумкин. 

Амалдаги низомда бундай чора истеъмолчилар ҳуқуқларининг бузилиши ва бошқа қатор қоидабузарликлар учун қўлланиши мумкин, бироқ чалғитувчи кредит маҳсулоти алоҳида асос сифатида кўрсатилмаган. 

Лойиҳа Президентнинг 2026 йил 15 июлдаги ПҚ–265-сон қарори ижроси доирасида ишлаб чиқилган. Ушбу қарорда микроқарз шартномаларининг дастлабки қисмида камида 30 фоизлик огоҳлантириш жойлаштириш ҳамда чалғитувчи кредит маҳсулотларини чеклаш амалиётини жорий этиш белгиланган эди. 

Лойиҳа 21 августгача жамоатчилик муҳокамасида бўлади. Ҳужжат қабул қилинса, расмий эълон қилинган кундан бир ой ўтиб кучга кириши режалаштирилган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+