Келгуси уч йилда доллар курси 15 минг сўмга чиқиши прогноз қилинмоқда
Ўзбекистон кредит рейтинги, ЯИМ ва доллар курси бўйича прогнозлар — S&P Global Ratings халқаро агентлиги Ўзбекистон иқтисодиёти истиқболларини баҳолади.
S&P Global Ratings халқаро агентлиги прогнозига кўра, 2024-2027 йилларда Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш жамоат инвестициялари ва хусусий истеъмол ҳисобига ўртача 5,6% даражасида бўлади. Агентлик давлат сектори ва ташқи қарзларнинг давомли ва назоратсиз ўсиши хавф туғдириши мумкинлигини қайд этсада, мамлакатнинг давлат молияси ва жорий ҳисоб дефицитларининг 2023 йилдаги энг юқори чўққидан кейин қисқаришини кутмоқда.
2024 йилда ЯИМга нисбатан Ўзбекистоннинг ялпи давлат қарзи ҳажми 39% атрофида баҳоланиб, глобал миқёсда ўртача даражада қолмоқда. Бу қарзнинг катта қисми расмий кредиторлар олдидаги ва имтиёзли шартлардаги мажбуриятлардан иборат. Шу сабабли ташкилот Ўзбекистоннинг хорижий ва миллий валютадаги давлат кредит рейтингларини барқарор “ББ-/Б” даражасида баҳолаган.
Ташкилот, шунингдек, Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳажми ва долларнинг ўзбек сўмига нисбатан курсини ҳам прогноз қилган.
Йил | ЯИМ (млрд $) | Аҳоли бошига ЯИМ (минг $) | Доллар курси (МБ/$) |
2018 | 59 | 1,8 | 8,339.6 |
2019 | 67 | 2.0 | 9,507.6 |
2020 | 66 | 1,9 | 10,476.9 |
2021 | 77 | 2,2 | 10,837.7 |
2022 | 90 | 2,5 | 11,225.5 |
2023 | 102 | 2,8 | 12,338.8 |
2024 | 109 | 2,9 | 12,950.0 |
2025 | 120 | 3,1 | 13,650.0 |
2026 | 129 | 3,3 | 14,300.0 |
2027 | 139 | 3,5 | 15,000.0 |
Прогнозга кўра, Ўзбекистон ЯИМ ҳажми:
- 2024 йилда — $109 млрд
- 2025 йилда — $120 млрд
- 2026 йилда — $129 млрд
- 2027 йилда — $139 млрд
Аҳоли бошига ЯИМ:
- 2024 йилда — $2,9 минг
- 2025 йилда — $3,1 минг
- 2026 йилда — $3,3 минг
- 2027 йилда — $3,5 минг
Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан қиймати:
- 2024 йилда — 12,950 сўм
- 2025 йилда — 13,650 сўм
- 2026 йилда — 14,300 сўм
- 2027 йилда — 15,000 сўм