12 212.790 so‘m

increase

43.380

14 411.090 so‘m

increase

51.190

159.520 so‘m

increase

0.570

12 212.790 so‘m

increase

43.380

6 соат аввал
Банк
27

KDB Bank Uzbekistan бошқарув раиси Ли Ёнг Лок лавозимини тарк этди

KDB Bank Uzbekistan АЖни шу пайтгача бошқариб келган Ли Ёнг Лок ўз хоҳишига кўра вазифасидан озод этилди ва унинг ўрнига “Корея Тараққиёт Банки” (KDB) томонидан Жу Донг Бин номзоди илгари сурилди. 

Янги раис расман иш бошлагунга қадар банк бошқаруви вақтинчалик Ким Ханг Сун зиммасига юклатилди.

KDB Bank Uzbekistan бошқарув раиси Ли Ёнг Лок лавозимини тарк этди
Фотоколлаж: чапда – Ли Ёнг Лок | ўнгда – Жу Донг Бин

KDB Bank Uzbekistan акциядорлик жамиятида раҳбар алмашинуви юз берди. Шу пайтга қадар банкни бошқариб келган Ли Ёнг Лок ўз лавозимини тарк этди.

Банк томонидан эълон қилинган буйруққа кўра, Ли Ёнг Лок билан тузилган меҳнат шартномаси 2026 йил 23 февралдан бошлаб бекор қилинган. Ушбу қарорга раҳбарнинг ўз хоҳиши билан ёзган аризаси ва Банк Кузатув кенгашининг жорий йил 30 январдаги йиғилиши асос бўлган.

Ли Ёнг Лок мазкур лавозимда 2023 йил февраль ойидан бери фаолият юритиб келаётган эди.

Кузатув кенгаши қарори билан банк бошқарув раиси лавозимига Жу Донг Бин номзоди маъқулланди. Унинг номзоди банкнинг асосий акциядори — “Корея Тараққиёт Банки” (KDB) томонидан тавсия этилган.

Янги раис номзоди Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқлангунига ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишиб олингунга қадар, раис вазифасини вақтинча бажариш бошқарувчи директор жаноб Ким Ханг Сун зиммасига юклатилди.

Жу Донг Бин ҳозирда Жанубий Кореяда машҳур молия раҳбари бўлиб, Korea Development Bank (KDB)да Молиявий Бошқарув Бўлими ижрочи директори лавозимида фаолият юритмоқда.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+