12 586.410 so‘m

increase

54.630

14 758.820 so‘m

increase

220.700

160.420 so‘m

increase

0.600

12 586.410 so‘m

increase

54.630

16 июнь, 17:01
Технология

Instagram’да янги функциялар: Spotify билан интеграция ва профиль тартибини созлаш имконияти

Instagram фойдаланувчилар учун бир нечта янги функцияларни тақдим этди. Улар орасида Spotify қўшиқларини Notes’да улашиш, постлар тартибини ўзгартириш ва ижодий имкониятларни кенгайтирувчи “Anyway” кампанияси мавжуд.

Instagram’да янги функциялар: Spotify билан интеграция ва профиль тартибини созлаш имконияти
Фото: AI / Pinkod.uz

Instagram бир қатор янги функцияларни жорий этмоқда. Бу ҳақда The Verge нашри хабар берди.

Янги имкониятлардан бири — фойдаланувчиларга Spotify орқали айни дамда тинглаётган қўшиқларини Instagram Notes (яъни DM бўлимидаги профиль расми устида кўринадиган вақтинчалик статуслар) орқали автоматик улашиш имконини беради. Бу функция қўшиқ номи ва ижрочисини реал вақт режимида янгилаб боради. Натижада, кузатувчилар фойдаланувчининг мусиқий кайфияти ҳақида аниқроқ тасаввурга эга бўлишади. Бундан ташқари, “Spotify’га қўшиш” тугмаси ҳам пайдо бўлади — бу орқали тингланган қўшиқни тўғридан-тўғри ўз плейлистингизга қўшиш мумкин бўлади.

Яна бир муҳим янгилик — фойдаланувчилар тез орада ўз профилларидаги постлар тартибини мустақил равишда ўзгартира олишади. Instagram раҳбари Адам Моссери бу функцияни ижодкорлар учун профилни янада жозибали ва тартибли кўринишда сақлаш имконияти сифатида таърифлаган.

Бундан ташқари, Instagram “Anyway” номли янги кампанияси доирасида фойдаланувчиларга ижодий жараёнларда кўпроқ эркинлик беришни мақсад қилмоқда. Кампания доирасида илгари айрим фойдаланувчиларга тақдим этилган — реэлсъни дастлаб нотаниш аудиторияда синаб кўриш функцияси — энди барча фойдаланувчилар учун очилди. Статистик маълумотларга кўра, ушбу функцияни синаган фойдаланувчиларнинг 40 фоизи реэлс жойлаштириш фаоллигини оширган.

Ушбу янгиликлар орқали Instagram фойдаланувчиларни “нотўғри” ёки “мукаммал бўлмаган” деб ўйланган ғоялардан уялмасликка, эркин ва ишонч билан ижод қилишга ундамоқда.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+