12 913.190 so‘m

increase

4.000

13 908.800 so‘m

decrease

-26.670

154.170 so‘m

increase

0.870

12 913.190 so‘m

increase

4.000

27 февраль, 12:24
Технология

Instagram ўзининг Reels функцияси учун алоҳида илова чиқариш мумкин

Компания TikTok’нинг АҚШдаги ноаниқ ҳолатидан янги иловани чиқариш орқали фойдаланиб қолмоқчи.  

Instagram ўзининг Reels функцияси учун алоҳида илова чиқариш мумкин
Фото: Reuters

Instagram бош директори Адам Моссери ходимларига компания Reels учун алоҳида илова яратиш масаласини кўриб чиқаётганини маълум қилди, деб хабар берди Reuters.

Мета ушбу қарор орқали АҚШда TikTok’нинг ноаниқ ҳолатидан фойдаланиб, фойдаланувчиларга худди шунга ўхшаш видео томоша қилиш тажрибасини тақдим этишни мақсад қилмоқда.

Reels 2020 йил 5 августда АҚШ ва бошқа 50 дан ортиқ мамлакатларда TikTok’нинг оммалашуви ва АҚШдаги эҳтимолий тақиқига жавобан Instagram‘да тақдим этилган. Дастлаб 15 сониялик видеолар таклиф этган бу хизмат, 2020 йил сентабрда 30 сонияга, 2021 йил июлда 60 сонияга, 2022 йил июнда 90 сонияга ва 2025 йил бошида айрим фойдаланувчилар учун уч дақиқагача кенгайтирилди.

2025 йил январь ойида Meta Edits номли видео таҳрирлаш иловасини эълон қилди. Ушбу дастур TikTok’нинг машҳур таҳрирлаш иловаси CapCut фойдаланувчиларини жалб қилишга мўлжалланган. Айниқса, TikTok 2025-йил 19 январда АҚШда вақтинчалик тақиққа учраганида, Президент Доналд Трамп томонидан 75 кунлик кечиктириш муддати берилгани Meta учун янги имконият яратди. Алоҳида Reels иловаси ҳам ушбу стратегиянинг бир қисми сифатида пайдо бўлиши мумкин. 

Бу Метаънинг TikTok’га қарши илк уриниши эмас. 2018 йилда компания Lasso номли қисқа видео иловасини ишга туширган эди. Аммо у оммалашмади ва АҚШда уч ой ичида атиги 70 минг марта юклаб олинди. Таққослаш учун, TikTok шу даврда 39,6 миллион юклаб олишга эришган эди. Шу сабаб, Meta 2020 йил июль ойида Lasso лойиҳасини ёпиб, эътиборини Instagram ичида Reels’ни ривожлантиришга қаратди.

 

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+