11 937.600 so‘m

decrease

-37.190

13 961.020 so‘m

decrease

-47.090

159.470 so‘m

decrease

-0.170

11 937.600 so‘m

decrease

-37.190

9 дақиқа аввал
Work&life
17

Илон Маскни SpaceX’дан фақат унинг ўзи ишдан бўшатиши мумкин

Илон Маскни ўзининг шахсий розилигисиз SpaceX’дан ҳайдаб бўлмайди. Reuters ўрганиб чиққан IPO ҳужжатларига кўра, миллиардер асосчи ўз лавозимини мутлақ кафолатлайдиган шартларни белгилаб қўйган. Компания IPO’га чиққанидан сўнг ҳам унинг ихтиёрида қоладиган махсус тоифадаги акциялар Маскка ўзини ўзи ишдан бўшатиш бўйича ҳар қандай уринишларга “вето” қўйиш (тақиқлаш) ҳуқуқини беради.

Илон Маскни SpaceX’дан фақат унинг ўзи ишдан бўшатиши мумкин
Фото: AI/Pinkod.uz

SpaceX потенциал сармоядорларга Илон Маскни компания асосчиси сифатида ўз розилигисиз бош директор ва директорлар кенгаши раиси лавозимидан четлатиш амалда имконсиз эканини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters ўрганиб чиққан IPO ҳужжатларида келтирилган.

Ҳужжатга кўра, Маскни директорлар кенгаши ёки раҳбарлик лавозимларидан фақат B тоифасидаги акциялар эгалари овози орқали четлатиш мумкин. Ушбу акциялар ҳар бири ўнта овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган махсус (имтиёзли) акциялар бўлиб, IPO’дан кейин уларнинг асосий қисми айнан Маск назоратида қолади. Бу эса, уни лавозимидан олиш масаласи кўтарилганда, якуний қарорга амалда унинг ўзи таъсир кўрсатишини англатади.

Агар Маск узоқ муддат давомида ушбу акцияларнинг сезиларли қисмини сақлаб қолса, у директорлар кенгаши таркибини шакллантириш ва аъзоларни алмаштириш жараёнини ҳам назорат қилиш имконига эга бўлади.

Мазкур механизм SpaceX IPO доирасида жорий этилиши режалаштирилган икки тоифали акциялар тизимига асосланади. Бундай модель очиқ бозорга чиқаётган, асосчилари фаол бошқарувда қолаётган технологик компаниялар орасида кенг тарқалган бўлиб, унинг асосий мақсади — асосчилар ва илк инвесторларнинг назоратини оддий акциядорларга нисбатан мустаҳкамлашдан иборат.

Шу билан бирга, одатда бундай тузилмаларда ҳам директорлар кенгаши бош директорни лавозимидан озод этиш бўйича расмий ваколатни сақлаб қолади. Яъни, асосчилар кучли овоз бериш ҳуқуқи орқали қарорларга таъсир ўтказсалар-да, процессуал жиҳатдан ваколат кенгашга тегишли бўлади.

Корпоратив бошқарув бўйича мутахассислар таъкидлашича, Маскка берилаётган ушбу кенг ваколатларнинг реал таъсири SpaceX’нинг таъсис ҳужжатларида қандай мустаҳкамлангани билан белгиланади.

Умуман олганда, мазкур шартлар Маскка уни лавозимидан четлатишга қаратилган ҳар қандай уринишни амалда блоклаш, яъни вето қилиш имконини беради.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+