12 015.960 so‘m

decrease

-26.530

14 051.460 so‘m

decrease

-96.060

160.300 so‘m

decrease

-0.250

12 015.960 so‘m

decrease

-26.530

2 соат аввал
Технология
29

Илон Маск XChat мессенжерини ишга туширди — янги илова ва унинг асосий функциялари

Илон Маскка тегишли X компанияси алоҳида XChat мессенжерини ишга туширди. Илова ҳозирча iOS қурилмаларида ишлайди ва ёзишмалар, файл алмашиш ҳамда аудио-видео қўнғироқлар имконини беради. XChat хавфсизликка урғу бериши билан ажралиб туради ва WhatsApp, Telegram ҳамда Signal каби платформаларга рақобатчи сифатида баҳоланмоқда.

Илон Маск XChat мессенжерини ишга туширди — янги илова ва унинг асосий функциялари
Фото: AI/Pinkod.uz

Илон Маскка тегишли X ижтимоий тармоғи ўзининг алоҳида XChat мессенжерини ишга тушурди. Мессенжер бевосита, WhatsApp, Telegram ва Signal каби мессенжерларга рақобатчи бўлиши кутилмоқда. 

XChat дастлаб iOS қурилмаларида ишга туширилган бўлиб, фойдаланувчиларга X’даги контактлар билан ёзишмалар олиб бориш, файллар алмашиш, аудио ва видео қўнғироқларни амалга ошириш ҳамда гуруҳ чатларида иштирок этиш имконини беради.

Янги мессенжер хавфсизлик ва махфийликка алоҳида урғу беради. XChat’да хабарлар end-to-end шифрлаш орқали ҳимояланган бўлиб, хабарларни ўчириш ва таҳрирлаш, вақтинчалик (disappearing) хабарлар юбориш ҳамда ҳатто скриншотларни блоклаш каби функциялар мавжуд. Шунингдек, илова рекламасиз ва фойдаланувчи кузатувисиз ишлаши билан ажралиб туради.

Мутахассислар илованинг махфийлик даражаси борасида бир қатор хавотирларни билдирмоқда. Хусусан, шифрлаш калитларининг компания серверларида сақланиши ва улар тўрт хонали PIN-код билан ҳимояланиши маълумотларга ички кириш эҳтимолини инкор этмайди.

Илова хабар матнларини шифрласа-да, метадата, яъни ким билан, қачон ва қанча вақт мулоқот қилингани ҳақидаги маълумотлар йиғилиши давом этади. Бу эса фойдаланувчи хатти-ҳаракатларини таҳлил қилиш ва кузатиш имконини беради. 

Илова аввал кичик бета аудиторияда синовдан ўтказилган ва фойдаланувчи фикрларига асосланиб такомиллаштирилган. Ҳозирча XChat фақат iPhone ва iPad’ларда мавжуд бўлиб, Android версияси кейинроқ чиқарилиши кутилмоқда.

XChat компаниянинг кенгроқ стратегиясида муҳим ўрин эгаллайди. Илгари Elon Musk X’ни “ҳаммаси бир иловада” (супер апп) га айлантиришни режалаштирган эди, аммо энди асосий функциялар алоҳида сервислар сифатида ажратилмоқда. Шу орқали компания ижтимоий тармоқдан ташқари хабар алмашиш, тўловлар ва бошқа рақамли хизматлар бозорида ҳам фаол рақобат олиб боришни мақсад қилган.

XChat’нинг муваффақияти унинг қанчалик тез фойдаланувчиларни жалб қила олишига ва мавжуд гигант мессенжерлардан устун жиҳатларни таклиф қила олишига боғлиқ бўлади. Чунки ҳозирги бозор аллақачон кучли рақобат билан тўйинган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+