12 931.940 so‘m

decrease

-8.170

14 107.450 so‘m

increase

51.900

150.180 so‘m

increase

4.560

12 931.940 so‘m

decrease

-8.170

5 кун аввал
Work&life

Илон Маск бойлиги $100 млрддан кўпроққа камайди — Forbes

Унинг бойлиги ҳозирда $342,8 млрдни ташкил қилмоқда. Бу эса сайловдан кейинги рекорддан $121,2 млрдга камроқдир.

Илон Маск бойлиги $100 млрддан кўпроққа камайди — Forbes
Фото: AI / Pinkod.uz

Дунёнинг энг бой одами – Илон Маск ўз бойлигининг сезиларли қисмини йўқотди. Tesla акциялари эса пасайишда давом этмоқда. Бунга АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан жорий қилинган бож тарифлари сабаб бўлди. Канада, Хитой ва Мексика каби асосий савдо ҳамкорларига қарши қўлланилган ушбу тарифлар инвесторларнинг ишончини пасайтириб, фонд бозорларига салбий таъсир кўрсатди.

Forbes’нинг реал вақт рейтингига кўра, Маск бир кунда 8,8 миллиард доллар йўқотди ва унинг умумий бойлиги $342,8 млрдга тушди. Бу декабрь ойида қайд этилган $464 млрдлик рекорддан кейинги кескин пасайишни англатади. Ўшандан бери Маскнинг бойлиги $121,2 млрдга камайди.

Tesla акциялари пайшанба куни 6% га пасайиб, 263 доллардан бироз юқорироқ нархда савдони якунлади. Бу ўтган йилнинг энг юқори нархидан 45%лик пасайишни англатади.

Бундан ташқари, S&P 500 индекси ҳам 1,8% га тушди, бу эса бож тарифларининг бозорга бўлган салбий таъсирини яна бир бор тасдиқлайди.

Шунга қарамай, Маск дунёнинг энг бой одами бўлиб қолмоқда ва у ҳали ҳам Meta бош директори Марк Цукербергдан 120 миллиард долларга бойроқдир.

Маск йўқотган маблағ қуйидаги миллиардерларнинг умумий бойлигидан кўпроқ:

  • Microsoft собиқ бош директори Стив Балмер — 118,9 миллиард доллар.
  • Осиёнинг энг бой одами Мукеш Амбани — 89,8 миллиард доллар.

Tesla акцияларининг дастлабки ўсиши Маскнинг Трамп ва Республикачиларга 300 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратгани билан боғлиқ эди. Инвесторлар айниқса автоном ҳайдаш технологиялари учун қулай сиёсий муҳит яратилишига умид қилишган эди.

Бироқ, Tesla фаолияти халқаро таъминот занжирига боғлиқ бўлиб, айниқса Хитой компаниянинг иккинчи энг йирик бозори ҳисобланади. Бундан ташқари, Tesla Канададан муҳим қисмларни импорт қилади. 

Ундан ташқари Маскнинг тез-тез Европа давлатлари, жумладан Германиядаги ўнг қанот партияларини қўллаб-қувватлаши, Tesla’нинг ушбу минтақадаги савдолари кескин пасайишига олиб келди. Натижада компания Германиядаги савдолари февраль ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 76% га пасайди.


Мавзуга доир: Маскнинг Трампга яқинлиги унинг бизнесларига қандай фойда келтиради?


Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+