11 948.580 so‘m

increase

58.630

13 793.440 so‘m

increase

76.000

144.290 so‘m

increase

0.360

11 948.580 so‘m

increase

58.630

8 соат аввал
Технология
91

Илон Маск 24/7 ишлайдиган “рақамли ходимлар”ни ишга туширди

SpaceXAI тақдим этган Grok Bot’лар сайт ва иловалар билан ишлаш, маълумот тўплаш, ҳужжат тайёрлаш ва бошқа вазифаларни мустақил бажара олади. Ҳар бир агент алоҳида виртуал компьютерга эга ва ишни фойдаланувчининг шахсий қурилмасига боғлиқ бўлмаган ҳолда давом эттиради.

Илон Маск 24/7 ишлайдиган “рақамли ходимлар”ни ишга туширди

Илон Маскнинг SpaceXAI компанияси фойдаланувчи ўрнига компьютерда мустақил ишлай оладиган Grok Bot сунъий интеллект агентларини ишга туширди

Улар ўз виртуал компьютерига эга бўлиб, илова ва сайтлардан фойдаланиши ҳамда фойдаланувчининг қурилмаси ўчиқ бўлса ҳам сутка давомида вазифаларни бажаришда давом этиши мумкин.

Компания янги маҳсулотни оддий AI-ассистентдан кўра “рақамли ҳамкасб” сифатида тақдим этмоқда. Grok Bot’га вазифа берилгач, у ишни босқичларга ажратиши, керакли сервисларни очиши ва жараённи мустақил якунлаши мумкин. 

Ҳар бир Grok Bot учун алоҳида доимий булутли виртуал компьютер ажратилади. Унда браузер, файл тизими ва терминал мавжуд. Шу сабабли бот фақат саволларга жавоб бериш билан чекланмайди. У одатда ходим компьютер орқали бажарадиган амалий ишларни ҳам бажариши мумкин. 

Масалан, агент сайт ва иловаларга кириши, электрон хатлар билан ишлаши, маълумотларни йиғиши, ҳужжатлар тайёрлаши ёки код билан боғлиқ вазифаларни бажариши мумкин. Жараён булутда амалга оширилгани учун фойдаланувчининг шахсий компьютери доим ёқилган бўлиши шарт эмас

Grok Bot’нинг яна бир фарқли жиҳати — бир нечта агентнинг биргаликда ишлаши. Ботлар ўзаро алоқа қилиб, вазифаларни мувофиқлаштириши ва иш контекстини сақлаб қолиши мумкин. Тизим фойдаланувчидан асосан қўшимча маълумот ёки муҳим ҳаракат учун тасдиқ зарур бўлганда мурожаат қилади. 

SpaceXAI маълумотига кўра, Grok Bot аввал компания ичида синовдан ўтказилган. Унинг дастлабки версияларидан савдо, маркетинг ва операцион жараёнларда, шунингдек дастурий хатоларни тузатишда фойдаланилган. Кейинчалик лойиҳа алоҳида маҳсулотга айлантирилган. 

Ҳозир Grok Bot бета босқичида ишламоқда. Ундан айрим SuperGrok Heavy, Cursor Ultra ва Cursor Teams Premium фойдаланувчилари фойдаланиши мумкин. Компаниялар учун кенгроқ фойдаланиш имконияти ҳозирча кутиш рўйхати орқали тақдим этилмоқда. 

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+