12 531.780 so‘m

increase

75.530

14 538.120 so‘m

increase

76.410

159.820 so‘m

increase

1.460

12 531.780 so‘m

increase

75.530

3 кун аввал
Иқтисодиёт

Иккиламчи бозордаги автомобиллар нархи қандай ўзгармоқда?

Таҳлилга кўра, автомобиль нархларида пасайиш тенденцияси давом этмоқда. Жумладан, Маҳаллий оммабоп моделлар нархи бироз пасайган бўлса, люкс сегментида барқарорлик ва айрим кўрсаткичларда ошиш қайд этилди. Хорижий автомобилларда эса сезиларли арзонлашувлар кузатилди.

Иккиламчи бозордаги автомобиллар нархи қандай ўзгармоқда?
Фото: AI / Pinkod.uz

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) томонидан 2025 йил май ойида иккиламчи автомобиль бозорининг ҳолати ўрганилди.

Таҳлил натижалари автомобиль нархларида умумий тушиш тенденцияси кузатилаётганини кўрсатмоқда.

Маҳаллий оммабоп автомобиллар

Маҳаллий ишлаб чиқарилган оммабоп автомобиллар нархларида 2025 йил апрель ойига нисбатан пасайиш давом этди. Аксарият моделларда арзонлашиш қайд этилди:

Оnix:

  • Кўп фойдаланилгани — $800 га пасайди ($13 800 → $13 000)
  • Ўртача фойдаланилгани — $220 га пасайди ($13 700 → $13 480)

Lacetti:

  • Кам фойдаланилгани — $100 га пасайди ($14 800 → $14 600)
  • Кўп фойдаланилгани — $100 га пасайди ($13 000 → $12 900)
  • Ўртача фойдаланилгани — $75 га пасайди ($14 075 → $14 000)

Cobalt:

  • Кам фойдаланилгани — $144 га пасайди ($12 700 → $12 556)

Nexia:

  • Ўртача фойдаланилгани — $100 га пасайди ($11 000 → $10 900)

Spark:

Кўп фойдаланилгани — $100 га пасайди ($8 900 → $8 800)

Damas:

  • Кўп фойдаланилгани — $200 га пасайди ($7 200 → $7 000)
  • Ўртача фойдаланилгани — $200 га пасайди ($7 800 → $7 600)
  • Кам фойдаланилгани — $50 га пасайди ($8 050 → $8 000)

Маҳаллий люкс автомобиллар

Нархлар айрим моделлар бўйича пасайган бўлса, айримларида ошган:

Equinox:

  • Кам фойдаланилгани — $1 166 га арзонлашди ($34 666 → $33 500)
  • Ўртача фойдаланилгани — $700 га қимматлашди ($29 800 → $30 500)
  • Кўп фойдаланилгани — $200 га қимматлашди ($26 000 → $26 200)

Malibu:

  • Кам фойдаланилгани — $750 га арзонлашди ($31 250 → $30 500)
  • Ўртача фойдаланилгани — $1 450 га арзонлашди ($29 950 → $28 500)

Tracker:

  • Ўртача фойдаланилгани — $300 га арзонлашди ($17 300 → $17 000)
  • Кам фойдаланилгани — $175 га арзонлашди ($18 600 → $18 425)
  • Кўп фойдаланилган — нархи ўзгармади ($16 000)

Электромобиллар

Мазкур тоифадаги машиналарда асосан қимматлашиш кузатилган, бироқ айрим пасайишлар ҳам мавжуд:

BYD Song Plus EV Champion:

  • Ўртача фойдаланилгани — $150 га арзонлашди ($26 350 → $26 200)
  • Янгиси — $1 100 га қимматлашди ($27 800 → $28 900)

BYD Han:

  • Ўртача фойдаланилгани — $2 000 га қимматлашди ($32 000 → $34 000)
  • Янгиси — $1 100 га қимматлашди ($31 900 → $33 000)

BYD Yuan Up:

  • Ўртача фойдаланилгани — $850 га қимматлашди ($19 300 → $20 150)
  • Янгиси — $406 га қимматлашди ($20 500 → $20 906)

Хорижий автомобиллар: 

Ушбу сегментда бир неча минг долларлик пасайишлар қайд этилди:

Kia Carnival:

  • Кўп фойдаланилгани — $3 500 га арзонлашди ($36 000 → $32 500)
  • Кам фойдаланилгани — $2 028 га арзонлашди ($47 000 → $44 972)
  • Ўртача фойдаланилгани — $1 000 га арзонлашди ($46 000 → $45 000)

Kia Sorento:

  • Кўп фойдаланилгани — $2 100 га арзонлашди ($35 250 → $33 150)
  • Ўртача фойдаланилгани — $1 700 га арзонлашди ($38 000 → $36 300)
  • Кам фойдаланилгани — $1 250 га қимматлашди ($43 250 → $44 500)

Kia K5:

  • Кам фойдаланилгани — $2 777 га арзонлашди ($32 000 → $29 223)
  • Кўп фойдаланилгани — $350 га арзонлашди ($25 300 → $24 950)
  • Ўртача фойдаланилгани — $150 га арзонлашди ($27 150 → $27 000)

Kia Sportage:

  • Кўп фойдаланилгани — $2 250 га арзонлашди ($28 500 → $26 250)
  • Ўртача фойдаланилгани — $200 га арзонлашди ($30 000 → $29 800)

Hyundai Elantra:

  • Кўп фойдаланилгани — $1 000 га арзонлашди ($21 000 → $20 000)
  • Ўртача фойдаланилгани — $301 га арзонлашди ($21 201 → $20 900)
  • Кам фойдаланилгани — $116 га қимматлашди ($24 112 → $24 228)

Kia Seltos:

  • Кўп фойдаланилгани — $1 000 га арзонлашди ($23 000 → $22 000)
  • Ўртача фойдаланилгани — $409 га арзонлашди ($24 850 → $24 441)

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+