12 998.910 so‘m

increase

13.900

13 439.570 so‘m

increase

154.610

131.290 so‘m

increase

1.450

12 998.910 so‘m

increase

13.900

16 декабрь, 2024
Солиқ

Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилганларга 12% миқдорида оширилган кешбэк берилади

Кешбэк 9 турдаги маҳсулотлар — қўй гўшти, парранда гўшти, мол гўшти, тухум, ўсимлик ёғи, ун, шакар, дори воситалари ва тиббий хизматлар хариди учун тақдим этилади.

Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилганларга 12% миқдорида оширилган кешбэк берилади
Фото: сунъий интеллект

Давлат томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга ёрдам бериш мақсадида, Солиқ мобил иловаси орқали одатий 1% эмас, балки оширилган 12% миқдорда кешбэк олиш имконияти мавжуд.

Ижтимоий кешбэк “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган жисмоний шахсларга, чакана савдо объектларидан айрим товарларни сотиб олганида харид суммасидан 1% миқдордаги кешбэк ўрнига, 12% ҚҚС суммасини қайтариш орқали берилади.

Бугунги кунда қўй гўшти, парранда гўшти, мол гўшти, тухум, ўсимлик ёғи, ун, шакар, дори воситалари ва тиббий хизматлар учун ҚҚС қайтарилади.

Бунинг учун “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган истеъмолчи Солиқ иловасини юклаб олиб, Face ID ёрдамида рўйхатдан ўтади ва иловада харид чекининг QR-кодини сканерлаши керак. “Ижтимоий кешбэк”ни “Кешбэк ва имтиёзлар” бўлимида кузатиб бориш мумкин.

ҚҚС қайтаришда қуйидагилар ҳисобга олинади: 

  • харид қилинган товар ҚҚС қайтариладиган маҳсулотлар рўйхатига киритилганлиги; 
  • харидор “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганлиги; 
  • тадбиркор ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтганлиги.

Мазкур кешбэк “Ижтимоий ҳимоя реестри”даги фуқароларга  ойига 3,4 млн сўм (БҲМнинг 10 баравари) миқдоридаги харидлар доирасида қайтарилади;

ҚҚС суммасини чек рўйхатдан ўтказилган ойдан кейин ойнинг 25-санасидан сўнг Солиқ мобил иловаси орқали қайтариб олиш мумкин

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+