12 447.350 so‘m

increase

86.490

14 545.970 so‘m

increase

66.460

146.080 so‘m

increase

0.420

12 447.350 so‘m

increase

86.490

28 июль, 15:18
Банк

HUMO тўлов тизими 2025 йил биринчи ярмида рекорд даражада соф фойда олди

Эълон қилинган ҳисоботга кўра, компания январь-июнь ойларида 124,3 млрд сўм соф фойда олган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 52,4 млрд сўм ёки 73 фоизга кўпроқдир. 

HUMO тўлов тизими 2025 йил биринчи ярмида рекорд даражада соф фойда олди
Фото: AI / Pinkod.uz

HUMO тўлов тизими 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражада соф фойда олди. Бу ҳақда компаниянинг олти ойлик якунлари бўйича тақдим этилган ҳисоботида келтирилган.

Ҳисоботга кўра, компания январь-июнь ойларида 124,3 млрд сўм соф фойда олган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 52,4 млрд сўм ёки 73 фоизга кўпроқдир. 

HUMO 2024 йил давомида жами 167,3 миллиард сўм соф фойда кўрган эди. Бундан келиб чиқадики, компания жорий йилнинг дастлабки ярмиданоқ ўтган йилги умумий фойда даражасига деярли етиб олди.

Ушбу давр мобайнида компаниянинг соф тушумида ҳам сезиларли даражада ўсиш кузатилди. Мазкур кўрсаткич  60 фоизга ўсиб, 224,9 млрд сўмни ташкил этди. 

Шунингдек HUMO’нинг административ харажатлари 18,74 млрд сўмга тенг бўлди. 


Мавзуга доир: HUMO тўлов тизими дастлабки уч ойда 48 млрд сўм соф фойда олди


Шунингдек, компаниянинг тақсимланмаган соф фойдаси ҳам ортди. Ҳисобот даври бошидан бери бу кўрсаткич 76,2 млрд сўмга ошиб, 327,6 млрд сўмга етди.

1 июль ҳолатига кўра, компаниянинг жами активлари 574,7 миллиард сўмни ташкил этмоқда. Бу кўрсаткич йил бошидан бери 80,66 миллиард сўмга ошган.

Шунингдек, компания томонидан 13,8 миллиард сўм даромад солиғи тўланган.


Маълумот ўрнида, йил бошида HUMO тўлов тизими Paynet компанияси томонидан 65 миллион долларга сотиб олинган эди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+