12 913.190 so‘m

increase

4.000

13 908.800 so‘m

decrease

-26.670

154.170 so‘m

increase

0.870

12 913.190 so‘m

increase

4.000

18 февраль, 18:00
Технология

“Grok-3 ер юзидаги энг ақлли сунъий интеллект” — Илон Маск

Турли тестлар натижасига кўра, Grok-3 ҳозиргача мавжуд барча AI чат-ботлардан математика, илмий масалалар ва дастурлаш бўйича олдинга ўтиб кетган.

“Grok-3 ер юзидаги энг ақлли сунъий интеллект” — Илон Маск
Фото: AI / Pinkod.uz

Илон Маскнинг сунъий интеллект стартапи ҳисобланган xAI янгиланган Grok-3 моделини намойиш қилди. 18 февраль куни ўтказилган жонли эфирда компаниянинг маълум қилишича, Grok-3 математик, илмий ва дастурлаш мезонлари бўйича Alphabet Inc’га тегишли Google Gemini, DeepSeek компаниясининг V3 модели, Anthropic’нинг Claude ва OpenAI’нинг GPT-4о моделларидан устун келган.

Х (собиқ Twitter) тармоғида тарқалган суратларда, Grok Бенчмарк тестларида ҳозиргача мавжуд ҳамма моделлардан олдинда бормоқда.

Яна бир расмда эса янги модель сунъий интеллектлар ичида биринчи марта Chatbot Arena рейтингида 1 400 дан юқорироқ балл тўплаган.

Grok-3 ўзидан олдинги версиядан “10 баробардан кўпроқ” ҳисоблаш қувватига эга бўлиб, январь ойи бошида олдиндан тайёргарлик босқичини якунлаган.

“Биз modellarni ҳар куни такомиллаштириб бормоқдамиз ва айнан 24 соат ичида яхшиланишларни кўрасиз”, деди Маск.

Компания Grok-3 билан бирга DeepSearch деб номланган янги ақлли қидирув тизимини тақдим этди. DeepSearch - бу сўровни тушуниш жараёнини ва жавобини қандай режалаштириши ҳақида мулоҳаза юритадиган чат-ботдир. Намойиш кўрсатишича, у тадқиқот, ғоялар ишлаб чиқиш ва маълумотларни таҳлил қилиш имкониятларини ўз ичига олади.

Grok-3 Х платформасидаги Pemium+ обуначиларига зудлик билан тақдим этилмоқда. Компания Grok мобил иловаси ва Grok.cом веб-сайти учун SuperGrok номли янги обуна хизматини ҳам ишга туширмоқда.


Мавзуга доир: Маскнинг Трампга яқинлиги унинг бизнесларига қандай фойда келтиради?


Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+