12 913.190 so‘m

increase

4.000

13 908.800 so‘m

decrease

-26.670

154.170 so‘m

increase

0.870

12 913.190 so‘m

increase

4.000

18 март, 13:05
Технология

Google Android смартфонларида овозли ёрдамчини бутунлай ўчиради

Компания бу орқали фойдаланувчиларни Gemini сунъий интеллектига ўтишга ундамоқда.

Google Android смартфонларида овозли ёрдамчини бутунлай ўчиради

2016 йилда Android қурилмалари учун ишга туширилган Google Assistant овозли ёрдамчиси тез орада Google томонидан бекор қилинган ёки тугатилган лойиҳалар қаторига қўшилади. 

Google ўзининг блог постида деярли ўн йиллик тарихга эга бўлган ушбу овозли ёрдамчи генератив сунъий интеллектга асосланган Gemini билан алмаштирилишини расман эълон қилди.

Компаниянинг таъкидлашича, “миллионлаб фойдаланувчилар аллақачон Google Assistant’дан Gemini’га ўтиб бўлишган”, шу сабабдан 2025 йил охиригача эски ёрдамчидан фойдаланиш бутунлай тўхтатилади. Жорий йил охиридан бошлаб эса Google Assistant’ни мобил қурилмаларда юклаб олиш ёки улардан фойдаланиш имконсиз бўлади.

Google Assistant’ни сақлаб қолишнинг ягона йўли – агар қурилма камида 2 ГБ оператив хотира ва Android 10 ёки ундан юқори тизим талабларига жавоб бермаса, у эски версияда ишлашда давом этиши мумкин.

Google 2024 йилдаёқ Gemini’ни асосий ёрдамчи сифатида жорий қила бошлаган, жумладан, янги Pixel 9 смартфонларида Google Assistant ўрнига айнан Gemini асосий овозли ёрдамчи сифатида тақдим этилган.

Ҳозирча Google овозли ёрдамчини бутунлай ўчириш учун аниқ санани ошкор қилмаган. Аммо компания режалари муаммосиз амалга ошса, бу жараён 2025 йил охиригача якунланиши мумкин.

Смартфонлардан ташқари, ушбу ўзгариш планшетлар, автомобиллар, қулоқчинлар ва ақлли соатлар каби турли қурилмаларга ҳам таъсир қилади. Ҳозирча Google ушбу қурилмаларда Gemini қандай ишлаши ва функционал имкониятлари ҳақида батафсил маълумот бермаган.


Gemini сунъий интеллект билан ишловчи овозли ёрдамчи бўлиб, шахсийлаштириш ва Google хизматлари билан чуқур интеграция имкониятларини таклиф этади (Gmail, YouTube, Google Drive). Google Assistant билан солиштирганда, Gemini яхшиланган ёзиш қобилияти, тезкор жавоб қайтариш ва матн, овоз, расм, камера орқали ўзаро алоқа қилиш имкониятлари билан ажралиб туради. 

Шунингдек, у 40+ тилни қўллаб-қувватлайди, мантиқий таҳлил ва режалаштиришни яхшилайди. Табиий тилни тушуниш (NLU) технологияси туфайли, фойдаланувчилар билан мулоқотда контекст, ният ва ҳис-туйғуларни тушуниш хусусиятига эга.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+