12 900.000 so‘m

decrease

-20.160

14 595.060 so‘m

decrease

-86.120

157.320 so‘m

decrease

-1.290

12 900.000 so‘m

decrease

-20.160

2 кун аввал
Иқтисодиёт

Franklin Templeton Ўзбекистоннинг $1,7 млрдлик давлат активларини бир йил ичида халқаро бозорларда жойлаштирмоқчи

Инвестиция гуруҳи Ўзбекистонга қарашли банклар, шунингдек Uzbekistan Airways ва бошқа компаниялардаги 18 та миноритар улушни 2026 йилнинг биринчи чорагидаёқ Тошкент ва хорижий фонд бозорларида IPO орқали жойлаштиришни режалаштирмоқда.

Franklin Templeton Ўзбекистоннинг $1,7 млрдлик давлат активларини бир йил ичида халқаро бозорларда жойлаштирмоқчи

АҚШнинг Franklin Templeton инвестиция гуруҳи Ўзбекистонни глобал инвесторлар харитасига киритиш режасининг бир қисми сифатида мамлакатнинг 1,7 миллиард долларлик давлат активларини халқаро бозорларда жойлаштиришни мақсад қилмоқда.

1 май куни Ўзбекистон Миллий Инвестиция Жамғармаси (UzNIF) бошқарувини ўз зиммасига олган компания Руминияда ўзини оқлаган акциядорларга фойдали бўлган ислоҳотлар моделини Ўзбекистонда ҳам такрорламоқчи.

Franklin Templeton вакили Мариус Даннинг айтишига кўра, жамғарма Ўзбекистонга қарашли банклар, шунингдек Uzbekistan Airways ва бошқа компаниялардаги 18 та миноритар улушни 2026 йилнинг биринчи чорагидаёқ Тошкент ва хорижий фонд бозорларида IPO орқали жойлаштиришни режалаштирмоқда.

Бу жамғарма ривожланаётган мамлакатларнинг хорижий инвесторларни жалб қилиш ва халқаро обрўсини ошириш мақсадида давлат активларини хусусийлаштириш ҳаракатларининг бир қисми ҳисобланади.

Даннинг сўзларига кўра, бу фақат компаниялар қийматини ошириш эмас, балки кейинги йилларда ривожланаётган бозорларга сармоя киритиш имкониятига эга бўлган барча институционал инвесторларни Ўзбекистонда нима бўлаётгани ҳақида хабардор қилишдир.

IPO катта эҳтимол билан Лондон биржасида амалга оширилади. Инвестиция гуруҳи вакили бу ҳақда шундай деган:

"Менимча, UzNIF’ни Лондон фонд бозорида рўйхатга олиш энг мақбул вариантлардан бири бўлади", — деди. Чунки Лондонда кўплаб инвестиция фондлари мавжуд.

Даннинг айтишига кўра, UzNIF’нинг IPO’си Тошкент фонд биржасига инвесторлар эътиборини тортишга хизмат қилади. Февраль ойида ушбу биржада савдо ҳажми $100 млн.дан кам бўлиб, умумий капитализацияси $19 млрд. бўлган бозорнинг фақат $300 млн.и эркин муомалада бўлган.

Franklin Templeton Руминияда Fondul Proprietatea жамғармасини бошқариб, мамлакатга глобал инвесторлар эътиборини жалб қила олган эди. Бу жамғарма давлат компанияларидаги улушлар асосида ташкил этилган бўлиб, уларни IPO ва дивидендлар орқали юқори даромадга эриштирди.

2011 йилда Руминияда биринчи марта рўйхатдан ўтган Fondul акциялари 2024 йилгача АҚШ доллари ҳисобида 600 фоиздан ортиқ даромад келтирган, бу кўрсаткич кўплаб глобал бозорлардан юқори бўлган. Фонд 2015 йилда Лондонда ҳам рўйхатдан ўтган эди.

Илк бор коммунизм қурбонларига компенсация мақсадида ташкил этилган ушбу жамғарма акциядорларга $7 миллиарддан ортиқ маблағни қайтарган, жумладан, 2023 йилда мамлакатнинг энг йирик энергетика компанияси $4,3 миллиардлик IPO қилган.

Дан таъкидлашича, UzNIF жамғармасида акциялар миноритар бўлса-да, компаниялар кенгашларига аъзо тайинлаш ҳуқуқи бўлади. "Бу ҳуқуқларга эга бўлишимиз ҳукуматнинг ислоҳотларга содиқлигидан далолат беради", — деди у.

Ўзбекистон ҳукумати томонидан алоҳида IPO режалаштирилгани сабабли, UzNIF таркибига мамлакатнинг энг йирик олтин ишлаб чиқарувчиси — Навоий (НКМК) ва улкан мис конига эга бўлган Олмалиқ (ОКМК) кирмайди.

Маълумот учун, НКМК 2025 йил иккинчи чорагида Лондон фонд биржасида қиймати $5,2 млрд.га тенг бўлган акцияларни IPO қилмоқчи.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+