12 998.910 so‘m

increase

13.900

13 439.570 so‘m

increase

154.610

131.290 so‘m

increase

1.450

12 998.910 so‘m

increase

13.900

06 январь, 17:00
Солиқ

Фойда солиғига оид бир қатор ўзгартиришлар киритилди

Электрон савдо билан шуғулланувчилар учун солиқ ставкаси кўтарилди. Экспорт қилишдан олинган даромадлар учун солиқ имтиёзи бекор қилиниб, айрим соҳалар учун янги имтиёзлар жорий этилди.

Фойда солиғига оид бир қатор ўзгартиришлар киритилди
Фото: AI

Жорий йилдан бошлаб фойда солиғи учун қуйидаги янги ставкалар ва имтиёзлар белгиланди.

Электрон савдо ва экспорт

Электрон савдо билан шуғулланувчи солиқ тўловчилар учун фойда солиғи ставкаси 7,5% дан 10% га оширилди. Экспорт қилишдан олинган фойда учун 0% солиқ ставкаси эса бекор қилинди.

Шунингдек, 2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январгача умумий овқатланиш корхоналари учун фойда солиғи ставкаси 2 баробар (15% дан 7,5% га) камайтирилди.

Имтиёзлар:

Қайта тикланувчи энергия манбалари (ҚТЕМ)

Умумий қуввати 100 кВт’гача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари (ҚТЕМ) қурилмаларидан фойдаланган ҳолда умумий тармоққа электр энергиясини реализация қилишдан олинган фойда эндиликда солиққа тортилмайди. Ставка ҚТЕМ қурилмалари ишга туширилган ойдан бошлаб 3 йил давомида қўлланилади.

Агар қуёш панеллари камида 25% қувватли энергия йиғиш тизими билан ўрнатилса, имтиёз муддати 10 йилни ташкил қилади.

Нашриёт ва матбаа фаолияти

2025 йил 1 январдан 2029 йил 1 январгача нашриёт-матбаа фаолияти билан шуғулланувчилар олинган даромадларидан фойда солиғини тўлашдан озод қилинади. Бунда ушбу фаолият туридан олинган даромадлар солиқ ҳисоботи даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 90%ини ташкил этиши керак.

IT-хизматлар

2025 йил 1 февралдан 2030 йил 1 январгача ИТ-Парк резидентлари норезидентларга кўрсатилган IT хизматларидан олинган даромадлари учун фойда солиғидан озод қилинади. Ушбу имтиёз йиллик экспорт ҳажми 10 млн АҚШ долларидан ошган ҳолатларда қўлланилади.

Таълимга инвестициялар

2025 йил 1 январдан 2030 йил 1 январгача тадбиркорларнинг нодавлат мактаблар биноларини қуришга кетган харажатлари фойда солиғидан 2 йил давомида амортизация шаклида чегирилади. Аммо улар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини бепул қабул қилиш шартини бажармаса, бу имтиёз бекор қилинади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+