12 099.180 so‘m

decrease

-32.370

14 134.260 so‘m

increase

9.500

153.820 so‘m

increase

0.280

12 099.180 so‘m

decrease

-32.370

4 соат аввал
Иқтисодиёт
31

Фоизсиз таълим кредити, имтиҳон имтиёзлари ва бошқалар: муддатли ҳарбий хизматни ўтаганларга янги имкониятлар

Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ёшларга давлат томонидан янги имтиёзлар тақдим этилади. Хусусан, олий таълим муассасаларида контракт асосида ўқишга қабул қилинганлар учун фоизсиз таълим кредитлари ажратилади. Шунингдек, касбга ўқитиш, сертификат харажатларини қоплаш ва ишга жойлашишда қўшимча имкониятлар яратилади.

Фоизсиз таълим кредити, имтиҳон имтиёзлари ва бошқалар: муддатли ҳарбий хизматни ўтаганларга янги имкониятлар
Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон армиясида хизматга кираётган ёшлар қўшимча имтиёзларга эга бўлади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида маълум қилди.

Президент ҳарбий кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришни устувор вазифа сифатида белгилади. Унинг таъкидлашича, муддатли ҳарбий хизмат нафақат жисмоний ва ҳарбий тайёргарлик босқичи, балки ёшларни меҳнат бозорига тайёрлаш ва мустақил касб эгаллаш жараёни ҳам бўлиши керак.

Армия тизимида “мутлақо янги тизим” яратилиши режалаштирилмоқда. Ушбу тизим доирасида ҳарбий хизматчилар хизмат давомида камида битта касбни ўрганиши лозим бўлади.

Ҳарбий қисмларнинг асосий йўналишлари ва ихтисослашувидан келиб чиқиб, 3–6 ойлик касбий тайёрлов дастурлари ишлаб чиқилади. Дастур якунида ва малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтгач, ҳарбий хизматчиларга касб бўйича сертификат берилади.

Ҳар йили 5 минг нафар муддатли ҳарбий хизматчи “Бир миллион ўзбек дастурчиси” ва “Беш миллион суний интеллект фойдаланувчиси” дастурлари доирасида IT йўналишлари бўйича ўқитиш учун саралаб олинади. Шунингдек, ҳарбий хизматчилар олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини бевосита ҳарбий қисмда топшириш имкониятига эга бўлиб, муваффақиятли натижа кўрсатган тақдирда, хизматни тугатгач ўқишни бошлаши мумкин бўлади.

Давлат ҳарбий хизматни ўтаганидан сўнг олий таълим муассасаларида ўқишни истаган ёшлар учун хорижий тил ва мутахассислик фанлари бўйича сертификат олиш харажатларини қоплаб беради. Тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган талабалар учун фоизсиз кредитлар ажратилади.

Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш бўйича ҳам алоҳида қўллаб-қувватлаш чоралари жорий этилади. Ўз бизнесини йўлга қўйиш учун кредит олганларга тўловларнинг 6 фоизи давлат ҳисобидан қоплаб берилади.

Давлат органларига ишга киришни истаган ёшлар учун тест синовларида 10 фоизли устама балл берилади. Хусусий секторда ишлашни режалаштирганлар учун эса касбий тайёргарлик ва сертификат олиш харажатлари қоплаб берилади.

Шунингдек, муҳандислик-техника соҳаси, киберхавфсизлик ва ахборот хуружларига қарши кураш йўналишларида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш муҳим вазифа сифатида белгиланди. Ҳарбий технопарклар ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+