12 195.500 so‘m

increase

15.630

14 049.220 so‘m

decrease

-30.710

149.710 so‘m

increase

1.190

12 195.500 so‘m

increase

15.630

3 соат аввал
Банк
33

Февралда банклардаги муаммоли кредитлар 897 млрд сўмга кўпайди

Февраль ойида Ўзбекистон банк тизимида муаммоли кредитлар ҳажми 897 млрд сўмга ошиб, 20 трлн 258 млрд сўмга етди. 

Энг катта ўсиш давлат банклари ҳиссасига тўғри келиб, хусусан “Ўзмиллийбанк”да 396 млрд сўмга, “Ўзсаноатқурилишбанкда” 330 млрд сўмга ва “Асака банк”да 159 млрд сўмга кўпайиш кузатилди.

Хусусий банклар орасида “Капиталбанк”да 100 млрд сўмлик ўсиш қайд этилган бўлса, “Ипотека банк”да муаммоли кредитлар 311 млрд сўмга камайган.

Февралда банклардаги муаммоли кредитлар 897 млрд сўмга кўпайди
Фото: AI/Pinkod.uz

Йилнинг иккинчи ойида Ўзбекистон банк тизимида муаммоли кредитлар (NPL) ҳажми 897 млрд сўмга ошди. Бу ҳақда Марказий банк маълумотларида келтирилган.

Бир ой ичида банклар жами кредит портфели 3,3 трлн сўмга кўпайиб, 613,7 трлн сўмга етди. Айни пайтда умумий миқдордаги NPL улуши 3,2 фоиздан 3,3 фоизгача ўсиб, 20 трлн 258 млрд сўмга етди.

Давлат банклари

1 март ҳолатига кўра, давлат банкларининг кредит портфели 410 трлн 408 млрд сўмни ташкил этмоқда. 

Шундан 14 трлн 670 млрд сўми ёки 3,6 фоизи муаммоли кредитлар ҳиссасига тўғри келади. 

Феврал ойида давлат банкларидаги NPL ҳажми 923 млрд сўмга ошди. Банк тизимида муаммоли кредитлар энг кўп ўсган банклар қаторига Ўзмиллийбанк (+396 млрд сўм), Ўзсаноатқурилишбанк (+330 млрд сўм) ҳамда Асака банк (+159 млрд сўм) кирди.

Хусусий ва бошқа банклар 

Мазкур тоифадаги банкларда ой давомида NPL ҳажми 27 млрд сўмга камайиб, 5,58 трлн сўмгача тушди. Хусусий банклар жами портфели айни пайтда 203,3 трлн сўмни ташкил этмоқда. 

Натижада портфелдаги NPL улуши 0,1 фоиз бандга камайиб, 2,7 фоизни ташкил этди.

Хусусий банклар орасида муаммоли кредитлар энг кўп Капиталбанкда ўсди — 100 млрд сўмга. Шунингдек, Гарантбанк ва Ҳамкорбанкда ҳам нисбатан сезиларли ўсиш қайд этилди — мос равишда 37 млрд ва 36 млрд сўм.

Айни пайтда, хусусий банклар ва умумий банк тизими кесимида муаммоли кредитлар энг катта камайиш Ипотека банкда кузатилди. Февраль ойида банкдаги NPL ҳажми 311 млрд сўмга қисқариб, 1,07 трлн сўмга тушди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+