12 097.330 so‘m

decrease

-31.130

14 233.720 so‘m

decrease

-70.590

160.530 so‘m

increase

1.490

12 097.330 so‘m

decrease

-31.130

Якин 1 соат ичида
Банк
30

Эндиликда мобил рақамни бошқа шахс номига онлайн қайта расмийлаштириш мумкин

Эндиликда мобил рақамни бошқа шахс номига онлайн қайта расмийлаштириш мумкин. Мазкур хизмат 22 апрелдан бошлаб телефон рақами фойдаланувчининг ўз номида бўлиши талаби жорий этилиши фонида жорий этилган бўлиб, ҳозирча мамлакатдаги 6 та мобил алоқа операторидан 5 тасида ишга туширилган.

Эндиликда мобил рақамни бошқа шахс номига онлайн қайта расмийлаштириш мумкин
Фото: AI/Pinkod.uz

Мобил алоқа фойдаланувчилари эндиликда My.gov.uz портали орқали мобил рақамни бошқа шахс номига онлайн тарзда қайта расмийлаштириши мумкин.

Аввал ушбу жараённи амалга ошириш учун амалдаги рақам эгаси ва янги эгаси мобил алоқа оператори офисига шахсан бориши, навбат кутиши ҳамда ҳужжатларни имзолаши талаб этиларди. Янги хизмат орқали мазкур жараён масофадан туриб бажарилиши мумкин.

Хизматдан фойдаланиш учун My.gov.uz портали ёки MyGov мобил иловасига кириб, “Мобил рақамни қайта расмийлаштириш” хизматини танлаш, керакли маълумотларни тўлдириб ариза юбориш талаб этилади. Ариза бериш жараёнида мобил рақам эгаси ҳамда уни қабул қилувчи шахс MyID орқали аризани тасдиқлаши зарур.

Мазкур хизмат мобил алоқа операторлари билан ҳамкорликда жорий этилмоқда. Хусусан, қуйидаги операторлар ушбу имкониятни йўлга қўйган:

  • “Ўзбектелеком” АК (Uztelecom)
  • “Unitell” МЧЖ ХК (Beeline)
  • “RUBISON WIRELESS COMMUNICATION” МЧЖ (Perfectum)
  • “UMS” МЧЖ (Mobiuz)
  • “COSCOM” МЧЖ (Ucell)

Ушбу хизмат 22 апрелдан бошлаб кучга кирадиган янги тартиблар фонида жорий этилмоқда. Марказий банк қарорига кўра, кредит ва тўлов ташкилотларининг мобил иловаларида рўйхатдан ўтиш ҳамда банк карталарини улашда фойдаланиладиган телефон рақами фойдаланувчининг ўз номида бўлиши шарт.

Агар мобил рақам шахснинг ЖШШИР маълумотлари билан мос келмаса, фойдаланувчини мобил иловада рўйхатдан ўтказиш ёки банк картасини улаш жараёни рад этилади. Бироқ, телефон рақами қуйидаги яқин қариндошлар номида бўлса, банк иловаларидан фойдаланиш мумкин:

  • ота-она;

  • опа-сингил;

  • турмуш ўртоғи;

  • фарзанд.

Яъни, яқин қариндошлар ўртасидаги ҳолатларда мазкур тартиб муаммо туғдирмайди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+