11 806.970 so‘m

decrease

-18.430

13 430.430 so‘m

decrease

-52.890

139.860 so‘m

decrease

-0.480

11 806.970 so‘m

decrease

-18.430

9 соат аввал
Банк
134

Эндиликда фуқаролар ўз номига очилган банк карталарини my.gov.uz’да кўриши мумкин

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида банк карталари ҳақидаги маълумотларни кўрсатадиган бўлим ишга тушди. Унда пластик карталар билан бирга банк иловалари орқали очилган виртуал карталар ҳам акс этади. Хизмат ҳозирча синов режимида ишламоқда.

Эндиликда фуқаролар ўз номига очилган банк карталарини my.gov.uz’да кўриши мумкин

Эндиликда фуқаролар ўз номига расмийлаштирилган фаол банк карталарини my.gov.uz порталида кўриши мумкин. Бунинг учун порталги кириб, “Банк карталари” бўлимини танлаш керак.

Бўлимда жисмоний пластик карталардан ташқари, турли банкларнинг мобил иловалари орқали масофадан очилган виртуал карталар ҳақидаги маълумотлар ҳам кўрсатилади. Бу бир нечта банк хизматидан фойдаланадиган фуқарога ўз номидаги фаол карталарни бир жойда текшириш имконини беради.

Ҳозирча хизмат синов режимида ишламоқда. Унда фақат Ўзбекистонда фаолият юритувчи тижорат банклари карталари акс этади.

Портал орқали карталарни текшириш имконияти 2026 йилги давлат дастурида белгиланган эди. Июлда қабул қилинган президент қарорида эса фуқароларга ўз номидаги банк карталари ҳақида маълумот олиш, шунингдек, картани блоклаш ёки ёпиш учун уни чиқарган банкка ариза юбориш имкониятини яратиш назарда тутилган. Ҳозирги хабарда ариза юбориш функцияси ҳам ишга тушгани айтилмаган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+