11 985.100 so‘m

increase

12.750

13 923.090 so‘m

increase

71.080

148.860 so‘m

increase

1.340

11 985.100 so‘m

increase

12.750

23 сентябрь, 13:51
Банк
179

Энди “Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” расмий даромадсиз фуқароларга ҳам кредит ажратади

Кредит маблағлари ташкилотнинг ҳамкор банклари орқали 22 сентябрдан бошлаб ажратилиши режалаштирилган.

Энди “Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” расмий даромадсиз фуқароларга ҳам кредит ажратади
Фото: AI / Pinkod.uz

Ўзбекистон “Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” 22 сентабрдан норасмий даромадга эга мижозларга берилган ипотека кредитларини қайта молиялаштиришни бошлади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди.

Янги тизим барқарор даромад манбаига эга, лекин уни ҳужжат билан тасдиқлай олмайдиган фуқароларга ҳам кредит олишни осонлаштиради.

“Ушбу янги маҳсулот аҳолининг банк хизматларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш йўлидаги муҳим қадам ҳисобланиб, ипотека бозорини ривожлантириш учун хизмат қилади”, — дейилади баёнотда.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг биринчи ярмида янги ипотека кредитлари ҳажми 9,4 трлн сўмни ташкил этиб, 37,1% га ошган. Ипотека олувчилар сони 20,5% га кўпайиб, 31,5 минг кишига етди, ўртача кредит ҳажми эса 300 млн сўмга яқинлашди.

Берилган кредитларнинг учдан икки қисмидан кўпроғи (6,39 трлн сўм) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан молиялаштирилган. Шу билан бирга, ИҚМК линияси бўйича ажратилган ресурслар 6% га камайиб, 800 млрд сўмдан камни ташкил этди. 

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+