12 212.790 so‘m

increase

43.380

14 411.090 so‘m

increase

51.190

159.520 so‘m

increase

0.570

12 212.790 so‘m

increase

43.380

7 соат аввал
Технология
54

Dynamic Island, A19 ва MagSafe: iPhone 17e қандай янгиликлар билан чиқади?

Apple 2026 йил 4 март куни янги бюджет смартфони — iPhone 17е’ни тақдим этиши кутилмоқда. Қурилма 599 доллар атрофидаги бошланғич нарх билан кучли A19 чипи, 8GB оператив хотира ҳамда MagSafe қўллаб-қувватлови билан тақдим этилиши мумкин.

Dynamic Island, A19 ва MagSafe: iPhone 17e қандай янгиликлар билан чиқади?
Фото: AI/Pinkod.uz

iPhone 17e Apple’нинг навбатдаги бюджет сегментидаги смартфони бўлиши кутилмоқда. Қурилма жорий 4 март куни тақдим этилиши кутилмоқда. 

Қурилма бошланғич нархи 599 доллар атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда. Шунга қарамай, унда янги А19 чипи ва MagSafe қўллаб-қувватлови каби муҳим янгиликлар бўлиши кутилмоқда.

Дисплей

iPhone 17e 6,1 дюймли Super Retina XDR OLED дисплей билан тақдим этилиши мумкин. Янгиланиш частотаси 60Hz бўлиши кутилмоқда. Айрим манбаларга кўра, анъанавий “нотч” ўрнини Dynamic Island эгаллаши мумкин, бироқ бу борада маълумотлар ҳали аниқ эмас. Экран ёрқинлиги максимал 2000 нитгача етиши мумкин, бу эса қуёшли шароитда ҳам яхши кўринишни таъминлайди.

Ишлаш тезлиги ва процессор

Қурилма янги Apple А19 чипи билан ишлаши кутилмоқда. Ушбу чип 3нм технология асосида ишлаб чиқарилади ва юқори самарадорлик ҳамда энергия тежамкорлигини таъминлайди. iPhone 17’да А19’нинг бироз “қисқартирилган” версияси қўлланилади. Яъни стандарт iPhone 17’га қараганда 5 ядроли GPU (битта ядро камроқ), бироқ CPU унумдорлиги деярли бир хил бўлади.

Оператив хотира 8GB бўлиши кутилмоқда. Бу эса қурилмада Apple Intelligence функцияларини маҳаллий (on-device) ишлатиш имконини беради ҳамда кўп вазифали ишлашни яхшилайди.

Смартфон 8GB тезкор хотира (RAM) билан тақдим этилиши кутилмоқда. Бу эса қурилмада Apple Intelligence функцияларини маҳаллий (он-девиcе) тарзда ишлашига имкон беради. Сақлаш вариантлари 128GB, 256GB ва 512GB бўлиши мумкин. Айрим манбаларга кўра, 256GB асосий моделга айланиши эҳтимоли ҳам бор.

Камералар

  • Асосий камера: f/1.6 диафрагмали 48MP кенг бурчакли сенсор, сенсор-шифт OIS билан. A19 чипидаги янгиланган тасвирни қайта ишлаш тизими (ICP) сурат сифатини яхшилаши кутилмоқда.
  • Олд камера: Янги квадрат сенсорли 18MP Center Stage камера (янги iPhone 17 моделларидек). Бу селфиларда кадрни мослашувчан тарзда созлаш имконини беради.

Батарея ва қувватлаш

Батарея сиғими тахминан 4005 mAh бўлиши мумкин. А19 чипининг энергия тежамкорлиги туфайли автоном ишлаш вақти бироз яхшиланиши кутилмоқда.

MagSafe қўллаб-қувватлаши янги қўшимча сифатида пайдо бўлиши мумкин. Бу 20–25W гача симсиз қувватлашни, шунингдек USB-C орқали тахминан 20W симли қувватлашни таъминлайди.

iPhone 17e 5G’ни қўллаб-қувватлайди ва Apple’нинг ўз ички ишлаб чиқарган C1X модеми билан жиҳозланиши мумкин. Бу аввалги авлодга нисбатан тезроқ ва самаралироқ ишлаши кутилмоқда.

Дизайн ва ранглар

Дизайн жиҳатидан қурилма iPhone 15’га ўхшаш бўлиши, юмалоқ қирралар ва ингичкароқ рамкалар билан тақдим этилиши мумкин. Агар Dynamic Island жорий қилинса, олд панель янада замонавий кўринишга эга бўлади.

Ранглар соддалигича қолиши кутилмоқда — асосий вариантлар қора ва оқ, эҳтимол янги лаванда (бинафша) ранги ҳам қўшилиши мумкин.

Қурилма iOS 26 билан чиқиши ва Apple Intellegence’нинг айрим функцияларини қўллаб-қувватлаши кутилмоқда. Бироқ тўлиқ AI имкониятлари юқори сегмент моделларига хос бўлиши мумкин.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+