12 780.090 so‘m

increase

5.750

13 889.400 so‘m

increase

40.740

131.670 so‘m

decrease

-0.500

12 780.090 so‘m

increase

5.750

14 октябрь, 21:54
Янгиликлар

Долларнинг расмий курси илк марта 12 800 сўмдан ошди

Ўзбек сўми йил бошидан буён Америка валютасига нисбатан 3,7 фоизга қадрсизланди.

Долларнинг расмий курси илк марта 12 800 сўмдан ошди

Ўзбекистон Марказий банки 15 октябрдан бошлаб ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан расмий курсини 12 803,05 сўм деб белгилади. Бу – бир кун олдингидан 22,91 сўмга юқори. Шу билан бирга, расмий курс илк марта 12 800 сўмлик психологик нуқтадан ўтди.

Фото: Марказий банк

Айирбошлаш шохобчаларидаги курс бу нуқтадан бир неча ҳафта аввал ўтганди. 14 октябрь, душанба куни аксарият банкларда Америка валютасининг харид курси 12 720 – 12 750 сўм оралиғида, сотиш курси эса 12 810 – 12 840 сўмни ташкил этди.

Сўнгги кунларда валюта биржасида доллар савдоси ҳажми ошганини кузатиш мумкин. Охирги 10 савдо кунида (30 сентябрдан 14 октябргача) жами 1,88 млрд долларлик олди-сотди битимлари тузилган бўлиб, бу – аввалги 10 савдо куни (16–27 сентябр, 1,14 млрд доллар)га нисбатан 64 фоизга юқори.

Ўзбек сўми АҚШ долларига нисбатан йил бошидан буён (2024 йилнинг илк иш кунида курс 12 338,77 сўм эди) сўмга нисбатан 3,76 фоизга мустаҳкамланди.

Расмий курс апрель ойида 12 700 сўмдан ошганди. Маълумот учун, Марказий банк белгилайдиган хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курси Ўзбекистон ҳудудида бухгалтерия ҳисоби, статистика ҳисоботи ва бошқа ҳисобот мақсадлари учун, шунингдек божхона ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун ишлатилади.

Аввалроқ регулятор эълон қилган сўровлардан аҳоли ва тадбиркорларнинг валюта курси ўзгаришидан хавотирлари кучайгани маълум бўлганди.
 

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2024 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+